UZ

Сўнгги янгиликлар

23:23"Реал" Кубони "Вильярреал"га ижарага бермоқчи  1 23:13ЕЛ. "Интер" – "Хетафе": Лукаку, Лаутаро ва Янг асосий таркибда  0 23:02ЕЛ. МЮ – ЛАСК: Асосий таркиблар билан танишинг  5 22:44Туран "Галатасарой"га қайтди  1 22:26Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  14 22:25Тер Штеген "Барса"да қолади  2 21:45“Тамбов” матбуот хизмати: “Супермарио “Ростов”ни яна "босиб" ўтишга тайёр”  2 21:25ЕЧЛ. “Реал” жавоб ўйини учун футболчилар қайдномасини эълон қилди  30 21:22Ўзбекистон U-19 Тошкентда йиғинни давом эттирмоқда   1 21:10Европа Лигаси қайтди! “Шахтёр” – “Вольфсбург” ва яна бир баҳснинг асосий таркиблари маълум  2 20:56"Арсенал" Виллианга уч йиллик шартнома таклиф қилди   2 20:46Эшитдик-да! Игнатий Нестеров "Локомотив"ни тарк этади  21 20:30“Локомотив” Ўруновнинг трансфери ҳақида: “Бизда ҳали Чемпионлар Лигаси бор"  13 20:15Кан: “Афсоналардан бири саҳнани тарк этмоқда”  10 20:12Нигериялик миллионер ва британиялик ишсизнинг ўғли: Деле Алли ҳақидаги воқеа   5

Суперлига: АГМК жорий мавсумда илк маротаба сафарда ғалаба қозонди (батафсил шарҳ) Янгиликлар

Суперлига: АГМК жорий мавсумда илк маротаба сафарда ғалаба қозонди (батафсил шарҳ)

Суперлиганинг 12-турида Андижонда турнир жадвалида ёнма-ён турган "қўшнилар" "Андижон" ва АГМК ўзаро тўқнаш келди.

Александр Хомяков қўл остига ўтган "Андижон" Суперлигада кетма-кет 6 ўйиндирки ғалабасиз серияни давом эттираётганди. Миржалол Қосимов бошқарувидаги АГМКнинг ғалабасиз серияси эса тўрт учрашувга етганди. Ғалабани соғиниб қолган ва ютуққа чанқоқ бўлган мазкур жамоаларнинг ўзаро қарама-қаршилиги мухлисларда катта қизиқиш уйғотаётганди.

Андижондаги "Соғлом Авлод" стадионига мазкур баҳсни томоша қилиш учун тахминан 5 мингдан зиёд томошабин ташриф буюрди.

Жамоаларнинг ҳолати, турнир жадвалидаги ўрни ва тактик мураббийларнинг ўзаро тўқнашуви ҳам беллашув афишасини янада безаб берди.

Ўйинга келадиган бўлсак, биринчи бўлимнинг дастлабки қисмида мезбонлардан кўра меҳмонлар фаол ва кескин ўйнашди. Учрашувдаги илк хавфли вазият ҳам айнан АГМК томонидан содир этилди. Миржамол Қосимовнинг узатмасидан сўнг қулай вазиятга чиқиб борган Зафар Полвонов дарвозабон қаршисида бирга-бир қолишига қарамай тўпни дарвозага йўллай олмади.

Шундан сўнг Миржамол Қосимовда ҳам ҳисобни очиш имконияти вужудга келди. Чамаси 25 метрлар масофадан белгиланган жарима зарбасини амалга оширган Қосимов дарвоза тўсинини нишонга олди. 

Кетма-кет ҳужумлар уюштиришга киришган АГМКнинг ўнг қанотдан бошлаган ҳужуми самара келтирди. Жасурбек Умаровнинг тўп оширмасидан сўнг Зафар Полвонов ҳимоячилар назаридан четда қолди ва тўпни боши билан дарвоза тўрига йўналтирди - 0:1.

Шундан сўнг ҳам АГМКда гол уриш учун кўплаб вазиятлар вужудга келди. Хусусан Зафар Полвонов яна камида иккита гол уриш учун қулай имкониятлардан қўлдан чиқарди.

Кетма-кет ҳужумлар ва голни қабул қилган "Андижон" ниҳоят таймнинг иккинчи қисмида "уйғонди". 

"Андижон" учрашувда ҳисобни тенглаштириш олдида Ойбек Қиличев ва Рўзимбой Аҳмедов тандеми хосил қилган комбинациядан сўнг Суҳроб Султонов дарвозада ишончли ҳаракат қилган бўлса, стандарт вазиятидан кейин мазкур тандеми ишланмаси наф келтирди. Айнан Ойбек Қосимов томонидан оширилган тўпни Рўзимбой Аҳмедов боши билан дарвоза тўрига жойлаб қўйди - 1:1.

Танаффусга қадар эса учрашувдаги устунлик тўлиқлигича мезбонлар томонга ўтди. Айниқса Рўзимбой Аҳмедов ва Шаҳзодбек Убайдуллаевнинг хавфли зарбалари йўлига АГМК посбони Суҳроб Султонов туғаноқ бўлди. Шу тариқа АГМК Султоновнинг хизматлари эвазига танаффусга дуранг натижаси билан чиқиб кетди. 

Биринчи таймдаги ўйиндан хулоса қиладиган бўлсак, дастлаб устунлик АГМК томонда бўлган бўлса, кейинчалик "Андижон" ташаббусни ўз қўлига олди. Биринчи таймдаги ҳисоб эса адолатли бўлди. Голдан ташқари ҳар иккала жамоаларда ҳисобни ошириш учун кўплаб вазиятлар вужудга келганди.


Иккинчи таймни ҳар иккала жамоа тезкорлик билан бошлашди. Очко кераклиги учун жамоалар катта куч билан олдинга, яъни ҳужумга интилишди. Тайм стартида нисбатан устунлик мезбонлар тарафида бўлди. АГМК эса кўпроқ қарши ҳужум тактикасига таянди. 

Бироқ "Андижон" жамоаси иккинчи бўлим стартида ташкил этган ҳужумларидан ҳа деганда наф чиқара олмади. АГМК ҳимояси эса ўз ҳудида яқинида рақибга ортиқча имконият тақдим этмади.

Мураббийлар эса ўйинга кетма-кет захира кучларини ташлашди. Ўзгаришларни амалга оширишда эса Миржалол Қосимов ҳамкасбидан кўра топқирлик қилди. Чунки захирадан ўйинга қўшилган Шаҳзодбек Нурматов Акмал Шораҳмедовнинг узатмасидан кейин боши билан дарвозани ишғол этишни уддалади - 1:2.

Шундан кейин "Андижон" жамоаси катта куч билан олдинга ўтиш режаларини ишга солди. Қосимов эса АГМКдан ҳимояда эҳтиёткор бўлишни алоҳида таъкидлади. 

Гарчи АГМК ҳисобда олдинда борган бўлсада, учрашувнинг қолган қисмларида ўйинни ўз жарима майдончаси атрофидан узоқроққа кўчиришга эришди. Позицион ҳужумларни ташкил этишда АГМК мезбонлардан кўра фаолроқ бўлди. "Андижон" таркибида эса захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ўйинни кучайтириш миссиясини тўлиқ амалга ошира олишмади.

Очко сув ва ҳаводек бўлгани учун майдондаги кескин вақт ўтиши билан тобора ошиб, футболчилар эҳтиросларни жиловлай олишмади. Натижада ўйинни бошқариб борган ёш истеъдодли ҳакам Жасур Мухторов чўнтагидаги карточкаларни олиб чиқишга мажбур бўлди.

Шу тариқа учрашувнинг қолган дақиқаларига қадар ҳисоб ўзгармади ва АГМК чемпионатда жорий мавсумда илк бор сафарда очко олишни уддалади. "Андижон"нинг Суперлигадаги ғалабасиз серияси эса 7 ўйинга етди.

Андижон

Рўзимбой Аҳмедов - 32'

Суперлига. 12-тур

22/06/2019, 18:00

2
:
1
Тугади

АГМК

Зафар Полвонов - 19', Шаҳзодбек Нурматов - 73'

45'
90'
32'  Рўзимбой Аҳмедов
32'  Ойбек Қиличев
57'  Фарҳод Мираҳматов (Абдулло Олимов)
70'  Дилшод Раҳматуллаев (Фарҳод Бекмуродов )
77'  Ойбек Қиличев
82'  Аброр Хусинов
86'  Абдурахмон Абдулхақов (Дониёр Исмоилов)
19'  Зафар Полвонов
19'  Жасур Умаров
46'  Муроджон Тошматов (Шоҳназар Норбеков)
62'  Мирғиёс Сулаймонов (Саидулло Раҳматов)
66'  Шоҳназар Норбеков
73'  Шаҳзодбек Нурматов
73'  Акмал Шораҳмедов
73'  Миржамол Қосимов (Шаҳзодбек Нурматов)
88'  Шаҳзодбек Нурматов
 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг