UZ

Сўнгги янгиликлар

02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  0 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  1 01:29ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  4 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  3 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  10 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  10 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  33 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  10 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  18 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  9 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  151 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  20 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  2 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  474 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4

Суперлига. АГМК Олмалиқда номинал мезбон бўлиб ўйнаган "Андижон"дан устун келди Янгиликлар

Суперлига. АГМК Олмалиқда номинал мезбон бўлиб ўйнаган "Андижон"дан устун келди

Теглар :  АндижонАГМК
Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Андижон" – АГМК учрашуви ниҳоясига етди.

Андижон

Бахтиёр Қосимов - 38', Дониёр Абдуманнопов - 54'

Суперлига. 11-тур

27/06/2021, 20:00

3
:
2
Тугади

ОКМК

Элвин Фортес - 32', Санжар Шоаҳмедов - 36', Александр Касьян - 43'

45'
90'
8'  Дониёр Исмоилов
15'  Иброҳим Отахонов
38'  Бахтиёр Қосимов
49'  Низомиддин Зиёвуддинов
54'  Дониёр Абдуманнопов
71'  Дониёр Абдуманнопов
80'  Абдуғани Камолов (Фарҳод Соҳибжонов)
32'  Элвин Фортес
36'  Санжар Шоаҳмедов
43'  Александр Касьян
68'  Элвин Фортес (Шоҳруҳ Гадоев)
68'  Санжар Шоаҳмедов (Дилшод Жўраев)
70'  Йован Жокич
85'  Александр Касьян (Зафар Полвонов)
85'  Ҳусниддин Ғофуров (Аббос Отахонов)
90'  Дилшод Аҳмадалиев (Мирғиёс Сулаймонов)
90'  Аббос Отахонов

Coca Cola Суперлига, 11-тур
27 июнь, якшанба
АНДИЖОН – АГМК 2:3 
Ҳакамлар
: Вадим Агишев, Ришат Нугманов, Шоҳруҳ Аъзамов, Аҳмаджон Эргашев
Назоратчи: Рашид Айтеков
Комиссар: Онгар Жалимов

Голлар: Бахтиёр Қосимов 38', Дониёр Абдуманнопов 54' – Элвин Фортес 32', Санжар Шоаҳмедов 36', Александр Касьян 43'

"Андижон": 1.Низомиддин Зиёвутдинов, 4.Усмонали Исмоналиев, 6.Иброҳимжон Отахонов, 7.Мартин Боаке, 8.Бахтиёр Қосимов, 10.Жасур Жалолиддинов, 14.Дониёр Исмоилов, 18.Абдуғани Камолов (17.Фарҳод Соҳибжонов, 80), 33.Дониёр Абдуманнопов, 43.Пламен Димов, 70.Диёр Раҳимқулов.
Захира: 32.Жавоҳир Қиличев, 9.Камрон Сайдазимов, 11.Абдулҳай Исмоилов, 20.Иззатилло Абдухолиқов, 23.Мардон Абдуллаев, 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 28.Суннатилло Ҳамиджонов, 77.Муҳаммад Исаев.

АГМК: 1.Ботирали Эргашев, 77.Дилшод Аҳмадалиев (20.Мирғиёс Сулаймонов, 90+2), 8.Бобур Йўлдошев, 7.Сардор Раҳмонов, 11.Мурод Тошматов, 23.Йован Жокич, 17.Санжар Турсунов, 22.Санжар Шоаҳмедов (5.Дилшод Жўраев, 68) - 94.Элвин Фортес (28.Шоҳруҳ Гадоев, 68), 18.Александр Касьян (9.Зафар Полвонов, 85), 10.Ҳусниддин Ғофуров (15.Аббос Отахонов, 85).
Захира: 35.Валижон Раҳимов, 4.Миржамол Қосимов, 29.Владимир Козак, 30.Жасур Умаров.

Огоҳлантиришлар: Дониёр Исмоилов (8), Иброҳимжон Отахонов (15), Низомиддин Зиёвутдинов (49), Йован Жокич (70), Дониёр Абдуманнопов (71), Аббос Отахонов (90+4).

ЯНГИЛАШ 

Учрашув якунланди! 

90+4. Вақтни чўзган Аббос Отахонов сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

90+2. Шоҳруҳ Гадоев қулай имкониятни йўққа чиқарди, унинг зарбаси ноаниқ кетди. 

90+2. АГМКда ўзгариш: Аҳмадалиев ўрнига Сулаймонов майдонга тушди. 

90. Иккинчи бўлимнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшилди. 

89. Зарба!  Диёр Раҳимқуловнинг бош билан берган зарбасидан кейин Эргашев ўз ўрнида эканлигини кўрсатди. 

88. Турсунов муваффақиятли "подкат" орқали Соҳибжоновдаги тўпни майдондан чиқариб юборди. 

85. АГМКда 2 та алмаштириш: Касьян ўрнига Полвонов, Ғофуров ўрнига Отахонов тушди.  

84. Жалолиддинов Санжур Турсуновга нисбатан қўполлик ишлатди. 

82. Йован Жокич қулай имкониятни кўкка совурди. 

80. "Андижон"да ўзгариш: Камолов ўрнига Соҳибжонов туширилди. 

79. ГООООЛ!   Сардор Раҳмонов урган гол ўйиндан ташқари ҳолатдан урилди, дея баҳоланиб, бекор қилинди. 

77. Бахтиёр Қосимов тўпни қўли билан ўйнади, ҳакам бунга бефарқ қарамади ва ўйинни тўхтатди. 

72. Зарбааа!  Диёр Рахимқуловнинг кучли зарбаси Эргашев томонидан қайтарилди. 

71. Ғофуровни йиқитган Дониёр Абдуманнопов огоҳлантирилди. 

70. Жокич сариқ карточка олди. 

70. Жасур Жалолиддиновга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Бугун у жуда кўп жабрланди. 

68. АГМКда 2 та ўзгариш: Фортес ўрнига Гадоев, Шоаҳмедов ўрнига Жўраев тушди. 

66. "Андижон" яхши ҳужум ташкил қилиши мумкин эди, аммо офсайд қайд этилди. 

64. Зарба! Александр Касьяннинг зарбаси, тўп рикошет орқали майдонни тарк этди.

61. Ўйин ҳарорати ошди, жамоалар фаол равишда ҳаракат қилишяпти. 

59. Давом этамиз. Мартин Боаке зарба йўллашига ҳимоячилар тўсқинлик қилишди. 

57. Ўйинда тўхталиш юзага келди. Футболчилардан бирига тиббий ёрдам намойиш қилиняпти. 

54. ГООООООООООООООООООООООООЛ! Дониёр Абдуманнопов қойилмақом голи орқали ҳисобни қисқартирди – 2:3!


52. Зарба!  Мартин Боакенинг яқин масофадан берган зарбаси аниқ чиқмади. 

50. Зарба!  Мурод Тошматовнинг жарима зарбаси орқали йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. 

49. Низомиддин Зиёвутдинов жарима майдони ташқарисида тўпни қўл билан ўйнагани боис сариқ карточка олди. 

46. Зарба!  Элвин Фортес деярли бирга-бир ҳолатда зарба йўллади, Зиёвутдинов тўпни қайтарди, бурчак зарбаси. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 1:3. Танаффус! 

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди. 

43. ГОООООООООООООООООООООООООООЛ!  Александр Касьян бош билан тўп киритиб, ҳисобни оширди – 1:3! 


38. ГООООООООООООООООООООООООООЛ!  Бахтиёр Қосимов яқин масофадан ҳисобни қисқартирувчи голни урди – 1:2! 


37. Зарба!  Диёр Рахимқуловнинг зарбасини дарвозабон қайтарди. 

36. ГОООООООООООООООООООООООООЛ!  Санжар Шоаҳмедов комбинацион ҳужумдан сўнг ҳисобни оширди – 0:2!  


34. Касьяннинг бош билан берган зарбасидан кейин Зиёвутдинов тўпни илиб олди. 

32. ГООООООООООООООООООООООООООООЛ!  Элвин Фортес бирга-бир ҳолатда дарвозабонни алдаб ўтиб, гол урди – 0:1! 


29. Фортеснинг жаримадан узатмасини ҳимоячилар бартараф қилишди. 

27. Зарба!  Касьяннинг зарбасилан кейин Зиёвутдинов тўпга эга чиқди. 

26. Сардор Раҳмонов ҳужум пайтида Диёр Раҳимқуловга нисбатан қоидани бузди, деб топилди. 

24. Бобур Йўлдошев Ғофуровнинг бурчакдан оширган пасидан сўнг бош билан аниқ зарба бера олмади.

22. Бир дақиқада ҳар икки дарвоза олдида хавфли вазиятлар юзага келди. Ҳозирча гол йўқ. 

21. Бу гал Тошматов чап қанот орқали ичкарига пас узатди, бироқ узатма анча кучли чиқиб қолди. 

20. Фортес ўнг қанотда фаоллик кўрсатиб, ичкарига пас оширди, аммо ҳимоячилар тўпни қайтаришди. 

18. Боаке дарвозабонга пас берилгач босим қилди. Шундан сўнг Эргашев тўпни олдинга тепишда хато қилди, "аут".

15. Отахонов қарши ҳужумга ўтиб кетаётган Аҳмадалиевни "подкат" орқали йиқитди ва огоҳлантирилди. 

13. Зарба!  Мурод Тошматовнинг ўнг оёқда йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

11. Зарба!  Мартин Боаке тўпни ўзига қулай тарзда бўйсундириб, зарба берди, сал ноаниқ. 

10. Фортес чап қанотда Жалолиддиновга нисбатан жуда қўпол ўйнади. Жасурга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

9. Абдуғани Камолов Ҳусниддин Ғофуровнинг узатмасидан кейин тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.  

8. Дониёр Исмоилов қоидани бузгани боис сариқ карточка олди. 

6. Отахонов Турсуновга нисбатан қўполлик ишлатди. 

4. Зарба!  Жасур Жалоллидинов йиқитилди, Исмоиловнинг жаримадан йўллаган зарбасини Ботирали Эргашев қайтаришга эришди. 

2. Зарба!  Бахтиёр Қосимов бўш қолган дарвозага аниқ зарба йўллади, рақиб ҳимоячиси тўпни қайтарди.

1. Ўйин бошланди! 

- Учрашув соат 20:00да бошланади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика