

Бўлиб ўтган 6та турдан сўнг бир йўла 2 нафар футболчи ассистентлар пойгасида биринчи ўринда боришмоқда. "Насаф" ярим ҳимоячиси Жасур Ҳасанов ва "Бунёдкор" вакили Сардор Собирхўжаев 3 марта шерикларига голли тўп узатишини амалга оширишган. Яна икки футболч ҳисобида иккитадан голли пас бор.
Суперлига. Ассистентлар рўйхати (18 апрель кунги ҳолат)

ЖАСУР ҲАСАНОВ - "НАСАФ" - 3та голли узатма

САРДОР СОБИРХЎЖАЕВ - "БУНЁДКОР" - 3та голли узатма

АРСЛОНМУРОД ОМОНОВ - "БУХОРО" - 2та голли узатма

ШОҲНАЗАР НОРБЕКОВ - АГМК - 2та голли узатма
PFLmanager.uz сайтида 7-тур учун дедлайн 19 апрель куни Тошкент вақти билан соат 17:00да тугайди.



