UZ

Сўнгги янгиликлар

20:13А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  1 19:56​Бразилия Кореяни тор-мор келтирди  4 19:45Уругвай Малайзиядаги илк ўртоқлик ўйинида ғалаба қозонди  3 19:24"Манчестер Юнайтед" Беллингемни қўлга киритишни хоҳлайди, аммо...  1 18:56"У — катта йўқотиш": Старриж "Ливерпул"га етишмаётган футболчини айтди  2 18:28Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Уругвайга қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди: Норчаев чақирилди  42 18:05Ўзбекистон U-16 Саудия Арабистони билан дуранг ўйнади  2 17:48Лапорта "Барселона"ни Суперлига ва УEФА ўртасидаги кўприк деб атади  0 17:23Ўзбекистон U-14 Қозоғистондан устун келди  1 16:50АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум  2 16:20"Бунёдкор" стадиони ҳозир қай ҳолатда?  13 15:52"Барселона"нинг "Камп Ноу"га қайтиши нима учун кечикмоқда?  3 15:25АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси номи эълон қилинди  0 14:59Ўткир Юсупов Австрияда  13 14:39"Кристал Пэлас" Даун синдромли болаларни жамоавий фотосессияга таклиф қилди  1

Суперлига. 4-тур лауреатлари аниқланди Янгиликлар

Суперлига. 4-тур лауреатлари аниқланди

Сайтимиз ўз анъанасига мувофиқ Суперлига 4-турининг энг яхшиларини аниқлади.


Тур дарвозабони - Ўткир Юсупов ("Навбаҳор")

Ўз вақтида Қаршининг "Насаф" клубида ўйнаган "Навбаҳор" посбони Ўткир Юсупов сайтимиз талқинига кўра 4-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди. "Лочинлар" мавсумдаги илк ғалабани айнан Қаршида қўлга киритишди, бунда Юсуповнинг хиссаси жуда катта бўлди. Ўзининг собиқ клуби билан баҳсда бир неча марта жамоасини голдан қутқариб қолган Ўткир ҳақли равишда тур дарвозабонига айланди.



Тур мураббийи - Андрей Канчельскис ("Навбаҳор")

Дастлабки учта турда умуман ғалаба қозона олмаган Наманганнинг "Навбаҳор" клуби тўртинчи турга келибгина ғалаба қозонди. Қаршида "Насаф"га қарши ўйинда кўпчилик "Навбаҳор"нинг имкониятларини пастроқ баҳолаганди. Сабаби "лочинлар" сўнгги бор Қаршида 1999 йилда "Насаф"дан устун келишганди. Бироқ Канчельскис шогирдлари ўзлари учун мана шу қора анъанага барҳам бера олишди. Шу боис ҳам россиялик мураббий сайтимиз талқинига кўра тур мураббийи деб топилди.


Тур футболчиси - Жасур Жалолиддинов ("Бунёдкор")

Бу мавсум Суперлигада майдонга тушган ва гол урган энг ёш футболчи кетма-кет иккинчи турда рақиб дарвозасига гол урди. Олдинги тур "Навбаҳор" билан баҳсда ўзини кўрсатган футболчи 4-турда "Андижон"га ажойиб гол уришнинг уддасидан чиқди. Вадим Абрамов 16 ёшли футболчига ишонч билдирмоқда, Жасур ўз навбатида бу ишончни оқламоқда. Фақатгина футболчи мана шундай эътирофлардан ҳаволаниб кетмаслиги, юлдузлик касалига чалинмаслиги ва меҳнат қилишдан тўхтаб қолмаслиги лозим.

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика