Жасур Жалолиддинов U-23 Осиё Кубоги якунига кўра, "Бўлажак юлдуз" сўровномаси ғолиби бўлди

Aziz Tukhtamuradov
23 июн 2022, 09:06
Бу ҳақида Осиё футбол конфедерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Терма жамоамиз аъзоси мухлислар ўртасида ўтказилган сўровномада энг кўп овоз тўплаган. 

Бу борада Жалолиддиновга Айман Яҳё (Саудия Арабистони), Юито Сузуки (Япония) ва Тайрис Франсиос (Австралия) рақобат кўрсатганди.

"Жасурбек Жалолиддинов 3 та гол уриб, мезбонлар финалга етиб келишига ўз ҳиссасини қўшди  - Ўзбекистоннинг келажаги порлоқ истеъдодларидан",-дейилади ОФКнинг фейсбукдаги расмий саҳифаси хабарида.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia