UZ

Сўнгги янгиликлар

20:54Отабек Нарзуллаев: "Агар вазиятлардан фойдаланганимизда 5:0 ё 6:0 ҳисобида ютган бўлардик"  0 20:34Шерзод Жўраев: "Мен ҳар доим бор маҳсулотдан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламан"  0 20:14Суперлига. "Динамо" "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга кўтарилиш имкониятини бой берди  27 20:08Суперлига. "Андижон" муҳим ғалабага эришиб, хавфли ҳудуддан узоқлашди  16 19:50Ямаль: "Мухлисларнинг "Камп Ноу"да қўллаб-қувватлаши жамоа учун муҳим омил бўлади"  2 19:22"Нима бўлишининг фарқи йўқ, биз жаҳон чемпионатини ютиб бўлдик" ёхуд орзулар ороли энди мундиалда  0 18:53Туркиялик футболчи "Гарри Поттер" услубидаги гол нишонлаши учун судга берилди  1 18:20Испанияда Ямалга мукофот топширилди  4 17:55Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" учрашувида ғолиб аниқланмади  12 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   5 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  3 16:28"Арсенал" собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин  0 15:53Антони: "Шахсан Компанининг ўзи мени "Бавария"га таклиф қилганди"  0 15:25Туркия терма жамоаси Испанияда ўғриликка дуч келди  1 14:56"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун қанча тўлайди?  0

Суперлига 3-тур рамзий терма жамоасидан жой олган “Андижон” футболчиси Усмонали Исмоналиев билан суҳбат Янгиликлар

Суперлига 3-тур рамзий терма жамоасидан жой олган “Андижон” футболчиси Усмонали Исмоналиев билан суҳбат

Мавсумни кетма-кет икки мағлубият билан бошлаган “Андижон” ўтган турда водий дербисида дуранг натижа қайд этди.

Мазкур учрашувда мезбонлар ҳимоячиси Усмонали Исмоналиев мудофаа чизиғида ажойиб ҳаракат қилди ва тур рамзий терма жамоасидан жой олди. Яқинда иқтидорли футболчини интервьюга таклиф қилдик ва қатор саволларга жавоб олдик.

- Усмонали сиз энди танилаётган ёш иқтидорлардан бирисиз. Келинг, дастлаб ўзингиз ҳақингизда маълумот берсангиз?

- Андижон вилоятида туғилганман. Футболга кириб келишимга отам сабабчи бўлганлар. Улар футболнинг ашаддий ишқибози. Биринчи мураббийим Лутфулло Мажидов бўлади. Вилоят футбол академиясида ўқиб юрган кезларимда менга устозлик қилганлар.

- Профессионал футболчи бўлиш осон эмас. Айрим ҳолларда мураббийлар болаларни иқтидорини пайқай олишмайди. Сендан футболчи чиқмайди қабилидаги гаплар билан руҳиятини ва иштиёқини тушириб юборишади. Сизда ҳам шунга ўхшаш ҳолат кузатилганми?

- Тўғри айтасиз. Қийналган, ишончим пасайган пайтларда мураббийларим тўғри йўл кўрсатишган. “Андижон” жамоасида ўз ўрнимни топиб кетишимда Александр Хомяковнинг хизмати катта. Менга кўрсатган ёрдамларини асло унутмайман.


- Асосий таркибдаги илк учрашувингизни қандай хотиралар билан эслайсиз?

- Ўзбекистон Лига кубоги доирасидан ўрин олган “Насаф”га қарши учрашувда ўзимни кўрсатишим учун имконият беришди. Ўзим учун ўзгача баҳс сифатида ёдда қолган.

- “Андижон” учун чемпионат старти ўта мураккаб келди. “Локомотив”, “Насаф”. “Навбаҳор” билан учрашувларда жамоа ўйин бобида ютқазмади. Бироқ, натижа доим барча нарсадан устун бўлиб келган...

- Ҳа. Учта турда омадсизлик гирдобига тушиб қолдик. Лекин, биз хатолардан тўғри хулоса чиқаришимиз, ишалашда давом этишимиз лозим. Жамоада ҳамманинг ўз ўрни бор. Ўйлайманки, ижобий натижаларга эришиб турнир жадвалида муносиб поғонани эгаллашга ҳаракат қиламиз. Александр Андреевич бизни бирлаштира олди. Шахсан мен жуда кўп нарса ўргандим. Тўғри қарор қабул қилишни, сабр билан меҳнат қилишда давом этишимиз кераклигини уқтира олди.

- “Навбаҳор” билан ўйиндан олдин мураббий чиройли ўйинни унутиб натижа учун ҳаракат қилиш ҳақида кўрсатма бергани ростми?

- Беллашувга қандай тактика ва услуб танлашни мураббий ҳал қилади. Бизнинг вазифамиз майдонгf чиқиб кўрсатмаларга амал қилган ҳолда тўп тепиш. Водий дербиси доим муросасиз кечган. Дурангга мос ўйин бўлди.


- Қайси ўзбекистонлик ҳимоячиларнинг ҳаракатларини кузатасиз ва ўхшашга интиласиз?

- Ўзбек футболчиларидан кўпроқ Анзур Исмоиловнинг ўйинларини томоша қиламан.

- Биринчи маошингиз қанча бўлган?

- Юз минг сўм.

- Жаҳон футболидаги энг голеадор ҳимоячи сифатида кимни эътироф этасиз?

- Серхио Рамос. Айрим ҳужумчилардан кўра кўпроқ тўп киритади.

- Таклиф бўлса қай бирини танлайсиз Япония биринчи лигаси ва Таиланд олий лигаси?

- Таиланд чемпионати ҳам яхши вариант.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика