UZ

Сўнгги янгиликлар

07:55Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Уругвай билан ўйнайди  0 07:35Назорат учрашуви. "Бунёдкор" ва ОКМК баҳсида ғолиб аниқланмади  0 02:23Ўзбекистон U-18 Озарбайжон U-18ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:18ЖЧ. Нидерландия, Кипр, Хорватия йирик натижага эришди ва бошқа натижалар  0 02:10Ашурматов: "Уругвайда қандай таркиб бўлишини бизга қизиғи йўқ"  1 01:57Шомуродов: "Биринчи навбатда натижа учун ҳаракат қиламиз"  2 00:16Ўзбекистон U20 Қозоғистон U20ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 22:55Кафу: "Бразилия ЖЧ-2026ни ютиши мумкин"  3 22:31Пепе Хаби Алонсо ҳақида: "Бу клубнинг талаблари жуда катта"  0 22:13Зидан: "Мен қайтаман"  2 21:47Рустамбек Фомин: "Бу термада ўзгаришлар кўп бўлди. Шу сабабдан бўлса керак, пастроқ темп кузатилди"  1 21:11Азизбек Тўлқинбеков: "Жаҳон чемпионатигача ишлашимиз керак бўлган жиҳатларимиз кўп"   0 20:54Қувончбек Абраев: "Озарбайжон билан илк баҳсдан тўғри хулоса чиқариб бугун гол урдик"   0 20:38Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бугун асосий мақсад натижа эмасди"  1 20:12Равшан Ҳайдаров: "Натижа бор, лекин ўйин борасида саволларимиз кўп"   5

Суперлига: 3-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Суперлига: 3-тур рамзий терма жамоаси

Анъанамизга мувофиқ Суперлиганинг 3-тур рамзий терма жамоасини эътиборингизга тақдим этамиз.

Мазкур тур рамзий терма жамоасини 3-4-3 тактик схемасига монанд жойлаб чиқдик.

Унга кўра, дарвозага турнинг энг яхши посбони дея эътироф этилган, "Бунёдкор"нинг ғалабасига катта ҳисса қўшган Муроджон Зуҳуров қўйилди.

Ҳимоя чизиғида ишончли, мустаҳкам ва самарали ўйнаган мудофаа вакилларини қўйдик. "Локомотив" ҳимоячиси Анзур Исмоилов "Андижон" билан баҳсда нафақат ўз ҳудудида ишончли ўйнади, балки жамоасининг муҳим бўлган илк голини уришга ҳам муваффақ бўлди. "Динамо" аъзоси Миркомил Лоқаев ҳам ҳимояда мустаҳкам ўйнаш баробарида жамоасининг ғалаба тўпини жуда чиройли тарзда киритди. Ҳимоя чизиғидаги учинчи вакил АГМК аъзоси, "Қўқон-1912"га қарши ўйинда марказий ҳимояда ўйнаган Дилшод Жўраев жамоасининг ҳимоядаги муаммоларини бартараф этиш билан биргаликда, баҳсда дубль муаллифига ҳам айланди.

Ярим ҳимоя чизиғида тўрт нафар футболчи қўйилди. Чап қанотдан АГМКнинг ҳужумкор вингери Жасур Ҳасанов жой олди. Ҳасанов мазкур баҳсда жуда фаол ўйнади ва жамоасининг қатор ҳужумларини ташкил этишда жонбозлик кўрсатди. Шу билан биргаликда Ҳасанов беллашув давомида жамоадоши Зафар Полвоновга иккита голли узатмани амалга оширди. Ўнг қанот ярим ҳимоясида эса "Насаф"нинг "Пахтакор"га қарши баҳсида жуда фаол ўйнаган ва голни ташкил этилишида муҳим фигурага айланган Ислом Кенжабоев қўйилди. Кенжабоев жароҳатига қадар ўз қанотида жуда фаол ўйнади ва қатор рейрлар орқали "Пахтакор" ҳимоясини таҳликада ушлаб турди. 

Марказий ярим ҳимоя чизиғида "Насаф"нинг таянч ярим ҳимоячиси Сардор Абдураимов лойиқ кўрилди. Абдураимов "Насаф" сафида таянч нуқтасида ишончли ўйнаш билан биргаликда, жамоа ўйинини бир балансда ушлаб туришда муҳим футболчига айланди. Айнан унинг тартибли ва аниқ ҳаракатлари эвазига "Насаф" ҳимоядан ҳужумга ўтишда ва рақиб ҳужумларини бартараф этишда яхши ўйнамоқда. Шавкат Саломов эса "Сўғдиёна"га қарши баҳсда жамоасининг ҳар учала голида иштирок этди. Дастлабки иккита голни ажойиб тарзда урган футболчи, учинчи голда очиқ дарвозага гол уриб хет-трик қилишдан кўра, жамоадоши, "Сурхон" ҳужумчиси Шерзод Ҳакимовга тўп киритиш имкониятини тақдим этди. Шу тариқа Саломов мазкур баҳсда дубль қайд этиш билан биргаликда, голли узатмани ҳам амалга оширди.

Ҳужум чизиғида "Локомотив" тўпурари, "Андижон" дарвозасига жуда нозик дид билан гол урган Темурхўжа Абдухолиқов, АГМКдан турнинг энг яхши футболчиси бўлган, пента-трик соҳиби Зафар Полвонов ва "Бунёдкор"нинг иккита голи муаллифига айланган Хуршид Ғиёсов лойиқ кўрилди.

Тур рамзий терма жамоаси

Суперлига: Ғалаба таъмини сезмаётган водий жамоалари, АГМК ҳамда Полвонов учун фантастик тур ва бошқа тафсилотлар (тур шарҳи)         

Фото: Тур лауреатлари аниқланди 

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика