

Ушбу учрашувларни кўриш учун стадионларга жами 80617 нафар томошабин ташриф буюрди. Ўртача ҳар бир баҳсга 13436 мухлис тўғри келади.
Энг кўп томошабин Фарғонадаги "Истиқлол" стадионига келди. "Нефтчи" - "Насаф" учрашувини стадиондан 19632 томошабин кузатиб борди.
Энг кам томошабин эса Бекободда "Металлург" ва "Навбаҳор" ўртасидаги учрашувни кузатди - 8175.
Умуман олганда 6та ўйиннинг фақат биттасида стадионга 10 мингдан кам одам келди.
Суперлига-2018. Дастлабки тур томошабинлар ташрифи
"Қизилқум"- "Локомотив". 11814 томошабин
“Нефтчи” – “Насаф”. 19632 томошабин
“Бухоро” – “Қўқон-1912”. 13495 томошабин
“Бунёдкор” – АГМК. 12475 томошабин
"Пахтакор" - "Сўғдиёна". 15026 томошабин
“Металлург” – “Навбаҳор”. 8175 томошабин

Қизиқарли фактлар
- Ўтган мавсум "Қизилқум"нинг уй ўйинларидаги томошабинлар рекорди 10103ни ташкил этганди.
- 2017 йил "Нефтчи"нинг уй ўйинларидаги томошабинлар рекорди 8117ни ташкил этганди.
- Ўтган йил "Бунёдкор"нинг ўз уйида ўтказган 15та учрашувига жами 13004 томошабин келганди. Бу йил 1-турнинг ўзига 12475 мухлис келди.
- Ўтган мавсум "Пахтакор"нинг уй ўйинларидаги томошабинлар рекорди 11067 ни ташкил этганди.
- 2017 йил "Металлург"нинг ўз уйида ўтказган 15та учрашувига жами 15653 томошабин келганди. Бу йил 1-турнинг ўзига 8175 мухлис келди.




