UZ

Сўнгги янгиликлар

14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  1 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  60 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   16 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  21 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  2 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  2 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  11 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  3 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  13 07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0

Суперлига. 18-тур лауреатлари Янгиликлар

Суперлига. 18-тур лауреатлари

Куни кеча Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган ўйинлар якунланди.

Championat.asia тур баҳслари асосида тур лауреатларини аниқлади.

"Навбаҳор" клуби бу тур Тошкентда "Пахтакор"га қарши ўйнади ва 0:0 ҳисобида дуранг қайд этди. Наманган клуби ўзининг принципиал рақибларидан биридан сафарда очко олишга эришди. Шу боис Виктор Жалилов championat.asia сайти талқинига кўра 18-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.



"Лочинлар"нинг "Пахтакор" билан дуранг ўйнашида дарвозабон Ўткир Юсуповнинг хизмати катта бўлди. У баҳс давомида жамоасини бир неча бор муқаррар голлардан сақлаб қолди. Шу боис Championat.asia сайти талқинига кўра, 18-турнинг энг яхши дарвозабони Ўткир Юсупов бўлди.  



Бу турда АГМК клуби ярим ҳимоячиси Миржамол Қосимов "Турон" билан баҳсда бурчак тўпидан гол урди ва тур голи муаллифига айланди. 





АГМК ўз уйида "Турон"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Шу куни олмалиқликлар сафида Миржамол Қосимов чиройли гол уришдан ташқари голли узатмани ҳам амалга оширди. Шу тариқа, Миржамол Қосимов championat.asia талқинига кўра 18-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.



Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали >>>>> Суперлига

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика