UZ

Сўнгги янгиликлар

12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  0 12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  0 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  0 11:20МЮ Харри Магуайр бўйича якуний қарорга келди  3 10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  7 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   2 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:20"Оила футболдан муҳимроқ." Адвокат оилавий сабабларга кўра ҳал қилувчи ўйин олдидан Кюрасао терма жамоасини тарк этди  1 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  53 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  8 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  22 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  4 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  13 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2

Суперлига 18-тур баҳсларида ҳакамлар ўзгариши амалга оширилди Янгиликлар

Суперлига 18-тур баҳсларида ҳакамлар ўзгариши амалга оширилди

Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази Ўзбекистон Cоcа Cоlа Суперлигаси 18-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – ОКМК ҳамда “Нефтчи” – “Андижон” баҳслари бош ҳакамлари ўзгартирилганини маълум қилади.

Қуйида ушбу ўзгаришларнинг батафсил сабабини келтириб ўтамиз.

“Навбаҳор” – ОКМК учрашуви учун бир неча кун олдин тайинлов олган фарғоналик ҳакам Олим Тўйчибоев ўйинга тайёргарлик вақтида жароҳат олгани боис, ушбу муҳим баҳсни бошқара олмаслигини маълум қилди. Шунингдек, учрашув ВАР ҳаками бўлиши кутилган Ильгиз Танташев юқорида таъкидлаганимиз, 17-тур доирасидаги ОКМК – “Нефтчи” баҳсида йўл қўйган хатоси туфайли 18-турдаги бу учрашувдан четлатилди (ҳозирча унинг иши Ҳакамлар қўмитасида кўриб чиқилмоқда ва якуний жазо тайинлангани йўқ). Шу туфайли, Олим Тўйчибоев ўрнига Темур Тўхтасинов ушбу учрашувда бош ҳакамлик қилса, ВАР ҳаками вазифасини Ильгиз Танташев ўрнига эса Акобирхўжа Шукуруллаев бажариб беради.

“Нефтчи” – “Андижон” баҳси Мустақиллик байрами арафасида бўлиб ўтиши ҳамда телевидениенинг барча кўчма телевизион станциялари ушбу байрамни ёритиш билан банд бўлиши сабабли, бу баҳсда ВАР технологиясидан фойдаланилмаслиги маълум қилинди. Натижада, марказ ушбу ўйиннинг даражасидан ва келтирилган сабаблардан келиб чиқиб, учрашувга ФИФА рефериси Акобирхўжа Шукуруллаевни бош ҳакам этиб тайинлашга қарор қилди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика