UZ

Сўнгги янгиликлар

00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  1 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  8 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  27 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  6 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  18 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  8 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  149 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  18 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  2 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  473 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  6 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  5

Суперлига. 10-тур лауреатлари Янгиликлар


Мазкур турда "Андижон" "Машъал"га қарши ўйнади. Баҳс 0:0 ҳисобида якунига етди. Шу куни "бургутлар" дарвозасини Элдор Адҳамов қўриқлади ва ўзидан яхши таассурот қолдирди. Бир нечта хавфли зарбаларни қайтарган Адҳамов championat.asia талқинига кўра 10-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.






Термизнинг "Сурхон" клуби 10-турда "Навбаҳор"га қарши ўйнади. Учрашувда ҳисобни Шерзод Каримов томонидан урилган гол очиб берди. Каримов бурчакдан тўпни тўғри рақиб дарвозасига жойлаб қўйди ва ҳақли равишда тур голи сифатида эътироф этилди.






Қаршининг "Насаф" клуби якунланган турда Жиззахнинг "Сўғдиёна" клубини 3:0 ҳисобида таслим этди. Шу куни "аждарлар" ўйинда катта ташаббусга эга бўлишди ва йирик ғалабани тантана қилишди. Ёш футболчиларни қўрқмай таркибга киритадиган Бердиев шу куни Ҳусайин Норчаевни захирадан майдонга туширди ва 18 ёшли футболчи Суперлигада дебют голини урди. Championat.asia талқинига кўра Рўзиқул Бердиев 10-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.



Ҳа бу турда Шерзод Каримов бурчакдан ажойиб гол урмаганида тур голи ҳам, тур футболчиси ҳам Нурилло Тўхтасиновга берилиши мумкин эди. Сабаби "Бунёдкор" ярим ҳимоячиси "Металлург" билан баҳсда жуда фаол ўйнади ҳамда иккита гол уриб жамоасига ғалаба келтирди. Унинг биринчи голи айниқса жуда чиройли чиққанини таъкидлаш лозим. Ўзбекистон чемпионатида илк бор дублга эришган Нурилло Тўхтасинов championat.asia талқинига кўра тур футболчиси деб топилди.

 


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика