UZ

Сўнгги янгиликлар

11:17"Жаҳон чемпионатидаги натижа - шунчаки зўр" - Дилшод Ирсалиев   0 09:53Мюллер Руммениггени ортда қолдириб, тўпурарлар рўйхатида 3-ўринга кўтарилиб олди  3 09:37"Барселона"ни бошқариш учун Куманнинг ўрнига яна бир номзод пайдо бўлди  15 09:14Футзал. Ўзбекистоннинг Эронга қарши ўйинидан махсус ФОТОГАЛЕРЕЯ  6 09:10"Бавария"нинг ғалабали серияси 8тага етди  2 08:52Футзал. Жаҳон чемпионати-2021. Барча чорак финалчилар номи аниқ бўлди  19 08:35Футзал бўйича Жаҳон чемпионати-2021. Ўзбекистон – Эрон 8:9  8 08:30Футзал бўйича Жаҳон чемпионати-2021. Португалия – Сербия 4:3  0 08:25Футзал бўйича Жаҳон чемпионати-2021. Испания – Чехия 5:2  0 08:23Футзал. Португалия ва Испания ҳам чорак финалга йўл олди + ФОТО  2 08:20Туркия Суперлигаси. "Алтай" - "Бешикташ" 2:1  0 08:15Бундеслига. "Гройтер Фюрт" - "Бавария" 1:3  0 08:12Olamsport: Уч нафар боксчимиз финалда, Жошуа ва Усик тарозига чиқди ва бошқа хабарлар  0 07:56Суперлига. Бугун 20-тур ўйинлари бошланади  6 07:34БАА. "Шаржа"да камбэк, Шукуровдан эса голли пас  1

Супер? "Қўрқоқлар лигаси" ҳақида Янгиликлар

Супер? "Қўрқоқлар лигаси" ҳақида

Футбол борасида жуда ҳам тоқатсиз, баҳслашишни яхши кўрадиган ва мунтазам норози кайфиятда юрадиган халқимиз бор.

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон биринчилиги баҳсларининг мусобақа номига муносиб эмаслиги туфайли "Олий Лига"ни қайтариш борасидаги таклифларни кунда, кунора ўқиб турамиз. Мухлислар чемпионатда интрига, чемпионлик пойгасида рақобат йўқлигидан мунтазам равишда нолишади.

Биринчидан, номни ўзгартиришдан осон иш йўқ, агар ҳаммаси шу билан битса. Яхшиси, бор энергияни шу номга муносиб бўлиш учун сарфлаган маъқул. Иккинчидан, интрига масаласи охирги йилларда топ-5'да ҳам муаммога айланиб қолди. Бундеслигада "Бавария", Францияда ПСЖ, Италияда "Ювентус"нинг гегемонлигини кўрдик, АПЛда "Сити" 20 очколик фарқ билан ғолиб бўлгани ҳам ёдимизда. Аммо, Европа томонларда "Лейпциг", "Лилль", "Эвертон", "Лацио"лар бор экан, чемпионлар ҳеч қачон тин ололмайди. 

Қуёшли ўлкамизда эса тарози ҳам, тошнинг оғирлиги ҳам ўзгача. Номи қанақа бўлишидан қатъий назар биз учун қадрли бўлган лигада сўнгги бор 2015 йилда 2 клуб чемпионлик учун курашганди. Ўшанда мусобақа ғолиби номига охирги турда аниқлик киритилган, "Пахтакор" 1 очколи тафовут билан чемпионликни тантана қилган эди. 

Кейинги йилларда пойтахтнинг молиявий ҳолати яхшироқ бўлган клубларидан бири бошқаларни катта фарқ билан ортда қолдиряпти ("Локо" ва "Пахтакор"). "Футболда пул биринчи даражали эмас. Олтин тўлдирилган қопларнинг майдонда югураётганини кўрганмисан?", дейишади. Вақти-вақти билан "Лестер", "Лилль" каби жамоалар буни исботлаб ҳам туради. 

Бироқ, юқорида айтганимиздек, бизда тарози ҳам, тошнинг оғирлиги ҳам фарқли. Ўзбекистонда пули бор клуб ўйинда ютади, чемпион бўлади. Майдонда 75 дақиқа кўринмаган футболчилар 3 ҳисса мукофот пули ваъда қилинса, охирги 15 дақиқада "Пахтакор"ни жарима майдонига "қамаб ташлайди". Тушундингиз-а, "Андижон"да етарли салоҳият бор, лекин у юзага чиқиши учун рақам охиридаги ноллар сони ортиши керак. 

Келинг, "Пахтакор" гегемонлигида ўтган сўнгги 3 мавсумни эслаймиз. 2018 йилнинг аввалидан бугунги кунга қадар "шерлар" Суперлигада 86 учрашув ўтказди. Бу муддатда Шота Арвеладзе жамоасини мағлуб қилиш фақат 5 нафар мураббийга насиб қилди: Улуғбек Бақоев (2 бор), Вадим Абрамов (2 бор), Рўзиқул Бердиев, Миржалол Қосимов ва Илҳом Мўминжонов.

ФАКТ: "Пахтакор" 2018 йилдан бери ўз майдонида 44 та учрашув ўтказган ва бирор марта мағлуб бўлмаган.

Ғалаба-ку майли, охирги йилларда "Пахтакор" дарвозасини ишғол қилиш ҳам бошқалар учун муаммога айланиб қолди. Кузатишлар шуни кўрсатяптики, ўзбек клублари Тошкент грандига ўйин бошланишидан олдин ютқазиб бўлишади. Яъни, "Пахтакор"га қарши ўйин учун майдонга чиқиб келаётган футболчи ғалаба ҳақида деярли ўйламайди.

Тўғри, "SFI Management Group" даврида яратилган шароитлар масаласида ҳеч ким "Пахтакор" билан баҳслаша олмасди. Лекин, "шерлар" жорий йилнинг дастлабки 5 ойини маошсиз ўтказди. Қишда жамоанинг асосий етакчилари (Сергеев, Машарипов, Ҳамробеков, Ҳамдамов) Тошкентни тарк этди. Клуб жуда кучсизланди. Ўзбек футболининг мухлиси сифатида кишига алам қиладигани шу ҳолатида ҳам "Пахтакор" барчани ҳуркитяпти. 2021 йилда Питер Хюистра шогирдлари ички чемпионатда мағлубиятга учраганича йўқ. Бироқ, жамоанинг асл кучини ОЧЛ кўрсатиб берди.

Қўрқоқлар лигаси

2021 йилда "Пахтакор"нинг заифлашганини билса-да, бошқа клублар чемпионлик ҳақида умуман гапирмади. На мураббий, на раҳбар, на футболчилар! Жамоа олдига қўйилган вазифа ҳақида сўрасангиз, ким ОЧЛ йўлланмаси, ким юқори ўринларни кўрсатди. Ҳеч ким "чемпион бўламиз" демади. Буни сиз назокатга ёйишингиз мумкин, мен қўрқоқлик деб атайман. Суперлигада фаолият юритаётган барча мавсум бошланишидан олдин "шерлар"нинг навбатдаги чемпионлигини тан олиб бўлган эди. Ҳаттоки, мураббийлар аллақачон ўз хаёлларида "Пахтакор"ни 2022 йил чемпионига айлантирган бўлса ҳам, ажаб эмас. Бу қуёнлар тўдасининг касалланиб, ётиб қолган шеърдан ҳам қўрқишига ўхшайди. Спортча иштиёқ, мотивация ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Шу туфайли "Лестер"ники каби эртакларлар ёзилмаяпти.

Мавсум якунига қадар 14 та тур қолди. "Пахтакор" ва 2-поғона ўртасидаги фарқ 7 очко. Нима деб ўйлайсиз, қолган ўйинларда кимдир "шер"ни қафасга тиқишни уддалайдими? Чемпионатимизга қизиқиш ортиши учун бу жуда муҳим. 

Лекин, бир томонда Рашидов ва Черансиз қолган "Пахтакор" билан дурангдан қониқадиган Бақоев, португалча гапиришни ўрганолмаётган "Локо", мукофот пулини эшитмаса ўйнамайдиган "Андижон", 10-ўриндаги "Навбаҳор"ни кўрган кишининг хафсаласи пир бўлиб кетади...

20 йилдан бери тўхтамаётган жиззахлик афсона

Муаллиф : Faxriddin Ro'ziyev
Рейтинг: +18   

Фикрлар

+18   
24 июл 17:50:37
nerazzuri
Тугри гап туканинга ёкмайди , аслида биз фанатлар узимиз айибдормиз , жамоамиз рахбариятадан чемпионликни талаб килмай бор дардимизни Чемпионат Азия да ёзамиз , эркак булайликда рахбариятдан чемпилнликни талаб килайлик , бошкаларга хадеб тухмат килавермай.
+14   
24 июл 17:23:44
Imdorama
Paqqi uka damini ol kup gapiribsan boshqa jamoalar quyon busa sanlar kimsan bitta armandan eplab intervyu olalmadinu yana da....ya gapiribsan yevropa xaqida maqola yozovir tishin utmedi Uzb degi uyinlarga.
+12   
24 июл 16:42:09
fc Surxon
Faxriddin siz UFAga boring ravshan ermatovni uyqudan turg'izing termaga kim bosh murabiy bo'lishini sorang. Agar uzbek mutahislarini qo'yish niyati bo'lsa xalq qargishiga qolishini ayting bizga faqat karlos keyrush kerakligini ayting
+12   
24 июл 16:24:36
dauphin_
championat.asia sayt nomini faxriddin.uzga ozgartirib qoyila
+11   
24 июл 17:59:50
nerazzuri
Эркак булайлик...
аслида хар бир фанат клуб рахбаридан чемпионликни талаб килиши керак , йук бизда бунга дух йук биз факат шу сайтга кириб йиглаб-йиглаб чикиб кетамиз ,
Хамма айбдор Уфа , Пфл , Хакамлар всё ,
Пулни ухлатаётган менежеру рахбарларимиз фаришта ,
Мураббийларга эса гап йук 1 сорт легионер олиб келишади сербиядан сока килгани ,
Йук уларда айб йук хамма айб биз фанатларда детский уйлашимизда аслида ,
Футболимиз хам фанатлигимиз билан бир хил савияда яни куён савия , эркакмисан талаб кил рахбариятдан.
+10   
24 июл 21:20:06
FC Nᴇғᴛᴄʜɪ 1962 ⭐
Paxtakor sudyala jamoasi bo'ganidan keyin Paxtakor chempion bo'miy kim chempion bo'lsin))))
+10   
24 июл 17:14:54
Davronov Nodirbek
oliy liga deb ozgartirilar deb muxlislar qoymayapti emish endi eshittim bu gapni nomni nma aloqasi bor
+8   
24 июл 18:35:48
Dilshod Muratov
Xaqiqatdan bizni qurqoq ligada xech bir murabiy mavsum oldidan biz chempionlik uchun kurashamiz va chempion bulamiz deyolmaydi-chunki kim chempion bulishi boshidan aniq.
Bizda xaqiqat yug.
Murabbiylarimiz buni bilishadi.

Qiziq emasmi 1 turda Nasaf -Pahtakor uyinida 70 daqiqadan keyin Pahtakor zur uynamasdan 3 ta gol urib galabani ilib ketgani va usha uyinni 2 taymda Nasaf uziga uxshamay uynagani.

Yoki Nasaf murabbiyi 2-0 yutub turganda 2 taymda xech bumaganda xisobni ushlab qolish taktikasini yaxshi bilardi.
Lekin ......
+8   
24 июл 17:11:19
Maqsad
fc Surxon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Faxriddin siz UFAga boring ravshan ermatovni uyqudan turg'izing termaga kim bosh murabiy bo'lishini sorang. Agar uzbek mutahislarini qo'yish niyati bo'lsa xalq qargishiga qolishini ayting bizga faqat karlos keyrush kerakligini ayting
Равшан Эрматов ҳозир Японияга курортга кетган. Кеча очилиш маросимда делегация вакили бўлиб юрибди.
+8   
24 июл 16:47:03
"Chelsea"
Пахтакорни бошка клублардан энг устун томони, улар майдонга 14 кишм булиб тушади
+7   
24 июл 21:15:33
Ro‘ziqul
Fudbolni muxokama qilish bizgamas chunki futbolda hozir sudyalar yutyapti futbolda hozir beznes ketyapti . Keyin paxtokorga sudyalar yordam bermaganida nasaf bilan birinchi turda gol ham urolmasdi sudyalar nagli sindirdiko' . Navbahor bilan o'yinda rashedovga semuliyasiyasi uchun sariq ko'rsatish kerak edi . Ubu deymiz maydonda bolalarni sindirish uchun bitta vaziyat yitadi.
+7   
24 июл 17:58:34
Jamolbjb
Qanaqa kuchsizlanish uyg‘on studint? O‘fa paxtakornig 1 sinf akadimiyasini birorta jamo yutib kuysin kiyn kuradi kuradiganini. Shunig uchun kisib yuradi jarimalar tulash joniga tegdi xammani jimgina yutqazib beramiz. Nasaf Navbahor Mashal Shurtan Neftchi kuradiganini kurib yotibdi xaliyam
+7   
24 июл 17:55:09
UzBarCa
O'zbekiston xalqining barcha pullari poytaxt klubi uchun atalgan... Shuning uchun Paxtakor chempion bo'lishiga hech kim to'sqinlik ham shubha ham qilolmaydi. Bunga haqqi yo'q. Jinoiy javobgarlik yoki baxtsiz xodisa tufayli hayotdan ko'z yumgisi kelmaydi... Tushungan tushundi.
+7   
24 июл 16:45:09
Fakhriddin Ruziev
ManCity_CITYZEN фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ахмокона макола очиги. Профессионаллик йук. Изланмай нетма ёзаверган. Пример лига килсанг хам Пахтакор уша уша клуб булиб колаверади. Супер лига нормал даражада. ПФЛ нимани экса шуни олади.
Fikr yozishdan oldin 1 marta to'liq o'qish kerak. Tog'dan kemisiz shunda
+7   
24 июл 16:45:09
Farruxuzb
shunaqa maqolalardan ko'proq yozinglar
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика