UZ

Сўнгги янгиликлар

15:13Тудор "Тоттенхэм" учун АПЛ ва ЕЧЛдан қайси бири муҳимроқлигини айтди  0 14:45Тимур Кападзе "Пахтакор"га қарши қандай натижалар қайд этган?  0 14:18Расман: "Шўртан" "Насаф" собиқ футболчиси билан шартнома тузди  0 13:58Расман: Хосе Мария Мендес Ўзбекистон футзал МТЖга қайтди!  5 13:37Баҳром Ҳайдаров: "Тошкентда "Пахтакор", Фарғонада "Нефтчи" фаворит"  2 13:11Романо Роналдунинг "Челси"га ўтиши ҳақидаги миш-мишлар бўйича баёнот берди  8 12:44"Нефтчи" – "Андижон": 8 гол урилган тарихдаги энг сермаҳсул дербини ёдга оламиз   10 12:18Патрик Виейра қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  1 11:50"Пахтакор" – "Навбаҳор". Ўзаро ўйинлар тўпурарлари — Гейнрих, Сергеев, Олег Шацких ва бошқалар  1 11:28Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Элит ОЧЛ учрашувида ишлайди  1 11:07Суперлига. Марказий ўйинларда кимда қандай имконият? Дербида устунлик қайси жамоада? — Эксперт фикри  7 10:50"Арсенал" ва "Барселона" германиялик футболчи учун курашмоқда  2 10:21"Манчестер Сити" футболчиси Европанинг бошқа бир ТОП клубига ўтиши мумкин  0 09:52"Реал"ни бошқариш учун аргентиналик мутахассис номзоди илгари сурилмоқда  7 09:23Трансфермаркт АПЛнинг энг қиммат футболчилар рейтингини тузди  4

20 йилдан бери тўхтамаётган жиззахлик афсона Янгиликлар

20 йилдан бери тўхтамаётган жиззахлик афсона

Жисмоний ҳолат масаласи футболимизнинг оғриқли нуқталаридан бири бўлиб, халқаро майдонда кўп бор панд берган.

Шу туфайли ўзбек футболидаги ўртача ёш Европа ёки Шарқий Осиё мамлакаларига нисбатан паст. Бу аксар ҳамюртларимизнинг спорт формаси 30 ёшдан кейин "ўлиб қолиши"да кўринади. Бироқ, мустасно ҳолатлар ҳам йўқ эмас.

Улуғбек Бақоев Жиззахда рақобатбардош жамоа қуришни уддалади. "Сўғдиёна"ни кузтганлар жамоанинг ўйини тажрибали Жасур Ҳасановнинг атрофига қурилганини тезда илғашади. Ҳужумларнинг 70 фоизи айнан у орқали ташкил қилинади. Умуман олганда, ҳар қайси футболчи йил ўтгани сайин ақллилашиб, майдонни яхшироқ кўриши, "маэстро"га айланиши табиий ҳол. Аммо, Ҳасановнинг тезлигини ҳам алоҳида таъкидлаш керак.

Хабарингиз бор, Жаззах клуби кеча Душанбенинг "Истиқлол"ини мағлуб қилди. 70 дақиқага яқин майдонда бўлган Ҳасанов ўз анъанасига содиқ қолгани ҳолда тиним билгани йўқ. 1-таймда бир неча бор 20 ёшли Вахдат Ханоновни тезликда ортда қолдирган бўлса, 2-бўлимнинг 13-дақиқасида Далер Имомназаровдан ўзиб кетди ва Шоҳруз Норхоновнинг голига қойилмақом тарзда ҳаммуаллифлик қилди.

Маълумот учун, Жасур Ҳасанов тез орада 38 ёшни қарши олади. Кеча унга қарши ўйнаганлардан дарвозабон Мухриддин Ҳасанов, ҳимоячилар Вахдат Ханонов ва Манучеҳр Сафаров, олдинги чизиқ вакиллари Алишер Зоиров, Рустам Соиров ҳамда Шервони Мабатшоевлар Жасур катта футболда дебют қилганида ҳали туғилишмаган эди.

Одатда Златан Ибрагимович, Хавьер Занетти ёки Райан Гиггз сингари футболчиларнинг катта ёшда ҳам юқори темпли ўйинларда йўқолиб қолмагани ҳақида гап кетса, ҳайратимизни яширолмаймиз. Лекин, шу ишни ўзбек футболида такрорлаганлар кўпинча эътибордан четда қолади. Ҳасанов 10 кунда кейин 38 га тўлиши ҳақида айтдик. Деярли барча тенгдошлари аллақачон спорт билан хайрлашиб, мухлислар хотирасидан чиқишга ҳам улгурган бўлса-да, жиззахлик ярим ҳимоячи ҳозирча бу ҳақда ўйламаяпти.

"Истиқлол" билан ўйиндан кейин унинг ўзи спорт формаси ҳақидаги саволга шундай жавоб қайтарди:

"Бизда юлдуз деган тушунчанинг ўзи йўқ. Жамоада барча бирдек меҳнат қилади, югуради. Жисмоний ҳолатимни меъёрда ушлаш учун машғулотда 2 ҳисса куч билан ҳаракат қиламан. Бунинг ҳеч қандай диета ёки витаминлар боғлиқ сири йўқ. Фақат меҳнат. Охирги пайтларда кўпчилик фаолиятимнинг якуни тўғрисидаги саволлар билан мурожаат қиляпти. Йўқ, ҳозир кучим бор ва бу ҳақда ўйламаяпман. Худо хоҳласа, яна 4-5 йил бирга бўламиз".

Ҳасанов деганда кишининг хаёолига тезлик келади. У ҳар доим шу ҳислати билан бошқалардан устун эди. "Бунёдкор"даги рейдлари, Ривалдо-ю Вильянуэваларни голли узатмалар билан таъминлаб юрган кезлари ёдингизда бўлса керак. Орадан 10 йил ўтди. Умуман олганда, у катта футболда югуришни бошлаганига 21 йил бўлди. Жасур Ҳасановнинг ҳануз фарзанди тенги йигитлардан тезроқ югураётгани таҳсинга сазовор. Тажрибали ярим ҳимоячининг муваффақиятларини кўпроқ футболга бўлган меҳр ва иштиёқ билан боғлаш тўғри бўларди. Бу иккаласи эса қуйида суратда ўз ифодасини топган↓↓↓

фото: Толибжон Қосимов

P.s. Тез орада Жасур Ҳасанов билан катта интервью ташкиллаштиришни режа қилганмиз. Умид қиламизки, 38 ёшда ҳам тўхташ нималигини билмаётган жиззахлик афсона ёш ҳамкасбларига керакли мотивацияни бера олади.

"Қашқирлар макони"даги Актамов ёхуд "Қизилқум"нинг фавқулодда порлаши

Муаллиф :
Рейтинг: +46   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика