UZ

Сўнгги янгиликлар

12:07Breaking! Сречко Катанец Ўзбекистон МТЖни тарк этди  133 11:31Рэшфорднинг агенти "Барселона" спорт директори Деку билан учрашди  3 10:56"Бунёдкор" Анталияга қандай таркиб билан йўл олди?  3 10:30Эшитдик-да! "Локомотив" билан шартнома қилган футболчилар Суперлигага қайтмоқда   13 10:05Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бугун Қатар билан ўйнайди  0 09:35Тошкент клуби футболчиси "Қизилқум" сафига бориб қўшилди  1 09:10"Андижон" Туркияда 9 та назорат учрашуви ўтказади. Рақиблар орасида Норвегия жамоаси бор  1 08:30Про лига тўпурари клуби билан келишувни узайтирди  0 08:00Санъат Шихов "Бунёдкор" U-21 жамоасида иш бошлади  3 07:30"Навбаҳор"дан кетган футболчи Баҳрайн клуби билан шартнома имзолади   2 03:05ЕЧЛ. "Атлетико" "Байер" устидан иродали ғалаба қайд этди, "Ливерпуль" эса "Лилл"дан устун келди ва бошқа натижалар  11 03:00ЕЧЛ. Лиссабондаги ёмғирли драмада "Барселона" фантастик камбэк қайд этди!  210 01:20Жалолиддин Машариповнинг қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди  14 00:52ЕЧЛ. "Аталанта"дан йирик ғалаба, "Монако" эса "Астон Вилла"ни мағлубиятга учратди  6 00:44Пеп Гвардиола: "Ҳусанов АПЛда ўйнашга тайёр. ЕЧЛда эса плей-оффга чиқиб олишимиз керак"  5

Суннатилло Абдурасулов: “Футболчиларимиз Ироққа жисмонан ютқазгани айни ҳақиқат” Янгиликлар

Суннатилло Абдурасулов: “Футболчиларимиз Ироққа жисмонан ютқазгани айни ҳақиқат”

Ўз вақтида ёшлар ва ўсмирлар терма жамоасида Дилшод Нуралиевга яқиндан ёрдам берган Суннатилло Абдурасуловни ҳам ёшлар билан ишлаш ҳадисини олган мураббийларга қаторига қўшиш мумкин.

Иқтидорли мураббий айни дамда биринчи лига иштирокчиси “Локомотив-БФК”ни бошқариб келмоқда. Яқинда Абдурасулов билан суҳбатлашиб, ёшлар терма жамоамизнинг Қатар майдонларидаги ўйини хусусида фикрларини сўрадик.

- Биласизми Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига қуръа жуда ноқулай келди. Ўлим гуруҳига тушиб қолгандик. Жанубий Кореяда доим яхши жамоа бўлган. Ироқни эса барча кўрди, қандай шаклланганини. Албатта шунга қарамай халкимиз футболчиларимиздан олимпиада йўлланмасини қўлга киритишини кутганди. Барчамиз бу борада ёшлар терма жамоамизга мухлислик қилиб, Риога боришни истагандик. Аммо истакнинг бир ўзи камлик қилганди. 

- Мағлубиятга учралган ўйинларга тўхталадиган бўлсак, илк учрашувда Жанубия Кореяга ўйин борасида ютқазмадик назаримда. Йигитлар яхши ўйин кўрсатди. Аммо айрим сабабларга кўра, якунда уч очкони бой бердик. Менимча шу учрашувда бошланғич таркибни аниқлашда бироз хатоликка йўл қўйилди. Нима учун айнан ўша таркиб туширилганини биздан кўра, мураббийлар яхши билади. Сабаби улар футболчиларнинг ўша кунги холатини жуда яхши биларди. Баҳсдан сўнг кўпчилик таркиб нотўғри танлагани ҳақида гапира бошлади. Гап қайси ўйинчилар ҳақида кетаётганини ўзингиз яхши тушуниб турган бўлсангиз керак. Ҳа, айнан Жамшид Искандеров. Бу футболчини ёмонлаш фикридан йироқман. Унинг қандай иқтидорга эга эканлигини яхши биламиз. Бундан бир неча йил олдин Жамшид ажойиб ўйинлари билан кўпчиликни қойил қолдирганди. Аммо ўтган йили унинг жарохатлар гирдобига тушиб қолгани фаолиятида сезиларли равишда пасайишни келтириб чиқарди. Осиё чемпионати ўйинларига тўлиқ тайёр холатда бормагани учрашувлар чоғида билиниб қолди. Бундай пайтда футболчи руҳий жиҳатдан ҳам синиб қолиши ҳеч гап эмас. 


- Жамшид Болтабоев ҳам сўнгги деярли 1,5 йилдан буён расмий ўйинларда кўриниш бермай қўйганди. Бу футболчи билан илгари бирга ишлагаман. Имкониятларини яхши биламан. Илк учрашувда асосий таркибда кўриб, очиғи ҳайрон қолгандим. Лекин Болтабоев ўз ишини аъло даражада бажарди. Унга шахсан мени ҳеч қандай эътирозим йўқ. Жамшид бунгача асосан марказий ярим ҳимоячи сифатида ўйнаб келаётганди. Бироқ мураббий Жанубий Кореяга қарши баҳсда уни ўнг қанот ҳимоясига қўйди. Иккинчи таймнинг ўрталарига келиб эса футболчи марказга ўтиб олди ва ўйини янада кучайди. Фақат қизил карточка олгани чакки бўлди. Жамшидда ўйин амалиёти кам бўлиши мумкин. Лекин унда ўйнаш иштиёқи кучлилиги билиниб турди. Ҳар бир тўп учун курашда ўзини аямайди ва охиригача жанг қилади. 

- Ироқ билан ўйинга келадиган бўлсак, тан олайлик шу куни рақиб бизни тактик ва жисмоний жиҳатдан ютди. Техника борасида эса футболчиларимиз қолишгани йўқ. Аммо жисмоний тайёргарлик Ироқда кучли эканлигини кўриш мумкин. Қолаверса уларнинг деярли ярим таркиби миллий терма жамоада ўйнайди. Ҳисобни биринчи очган бўлсакда, лекин кейинчалик улар айнан жисмоний тайёргарлик эвазига 3та гол урди. Шахсан мен бу жамоанинг финалга қадар етиб боришини таҳмин қиляпман. Агарда унгача тайёргарлик тўғри олиб борилса, ўйлайманки Ироқ ҳар қандай рақибни мағлуб этишга қодир.  

- Турнир давомида Владимир Козакдан ҳам кўп нарса кутгандик. Негаки таркибдаги футболчилар ичида айнан ушбу футболчи олий лигада кўп учрашув ўтказган. “Пахтакор” таркибида олий лига ҳавосидан баҳраманд бўлганди. Лекин Козакнинг осиё чемпионатидаги харакатлари кутилганидек бўлиб чиқмади. Балки менга шундай туюлгандир. 


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди. 


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика