UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42А Серия. Жирунинг ягона голи "Милан"га "Торино" устидан ғалаба тақдим этди  0 00:57Неймар: "Вератти - даҳо. У мен бирга ўйнаган энг кучли ярим ҳимоячилардан бири"   0 00:37"Милан" "Ривер Плейт" тўпурарига жиддий қизиқиш билдирмоқда  1 00:15А Серия. "Салернитана" "Венеция" устидан ғалаба қозонди. "Женоа" ва "Специя" дуранг қайд этишди  0 00:01Olamsport: Ҳасанбойнинг ғалабаси тортиб олинди, икки боксчимиз кейинги босқичда ва бошқа хабарлар  2 23:34Мбаппе "Реал"га ўтишга узил-кесил қарор қилди  5 23:15А Серия. "Милан" – "Торино". Асосий таркиблар маълум  10 22:58"Ньюкасл" Эрик тен Хагни бош мураббий қилиб тайинламоқчи. У маош бўйича АПЛда учинчи бўлади   1 22:39Сульшер "Тоттенхэм"га қарши ўйинда ҳам МЮни бошқаради. Алекс Фергюсон мураббийни қўллаб-қувватламоқда  9 22:19"Бавария" Команни трансферга қўяди  3 22:01Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-23 Осиё чемпионатига саралаш ҳақида нималарни биламиз?  4 21:43Верратти сафдан чиқди  0 21:24"Интер" Польша терма жамоаси ҳимоячисига кўз тикди  0 21:03"Ливерпуль" "Боруссия Д" етакчиларидан бирини нишонга олди  8 20:46Рамос ПСЖ учун дебют қилишга тайёр   9

Суннатилла Абдуллажонов: “Рақобатчиларимиз билан ўйинларда иложи борича кўпроқ очко ишлашимиз керак” Янгиликлар

Суннатилла Абдуллажонов: “Рақобатчиларимиз билан ўйинларда иложи борича кўпроқ очко ишлашимиз керак”

Яйпаннинг “Турон” жамоаси Суперлиганинг 20-турида сафарда “Пахтакор” меҳмони бўлди (1:3).

Ушбу учрашувдан сўнг меҳмонларнинг тезкор футболчиси Суннатилла Абдуллажонов фикрларини билан ўртоқлашди.

“Икки бўлимда ҳам яхши ўйнадик. 1:2 ҳисобида мағлубиятга учраётганимизда ҳам вазиятлар яратдик. Фойдаланишга келганда совуққонлик етишмади. Агар шу паллада гол уриб кетганимизда, ўйин бутунлай бошқача кечиши мумкин эди. Биз ҳужумдаги имкониятлардан фойдаланмаганимиз учун якунда гол ўтказиб юбордик”, – дейди Суннатилла Абдуллажонов. 

- “Турон” қандайдир руҳий “ўра”га тушиб қолгандек. Кетма-кет мағлубиятлар жамоанинг ички муҳитига қанчалик таъсир қилмоқда?

- Ҳаракат қилмоқдамиз. Бизга битта ғалаба керак. Агарда ютиб олсак? ҳаммаси яхши бўлиб кетади. Барибир мағлубиятлардан сўнг рухий тушкунлик бўлади. Ички муҳит яхши. Вазифани бажаришга барча ишонмоқда. Раҳбарият ҳам қўллаб-қувватламоқда. Мағлубиятларни тезроқ унутишимиз керак, лекин тўғри хулоса чиқариш муҳим ҳисобланади. 

- Учрашувлар борган сари камайиб бормоқда. Жамоанинг Суперлигада қолиш масаласи эса ҳамон очиқлигича турибди...

- Олдинда 6 та тур кутиб турибди. Имкониятимиз бор. “Андижон”, “Сурхон”, “Машъал” билан ўйинларда максимал очко ишлашимиз зарур.  

- “Бунёдкор”да тўп тепаётганингизда, ўзингизни кўрсатишингиз қийин кечаётганди. “Турон”да эса эркинроқ ҳарака қиляпсиз. Игорь Шквирин қўл остида янада очиляпсиз. Бу нима билан боғлиқ?

- “Бунёдкор”да ҳимояда ўйнаётган эдим. “Турон”да ўз позициямда ҳаракат қилмоқдаман. Игорь Анатолевич ҳужумда ўйнатмоқда. Бемалол ўзим истагандек ўйнаяпман. Фурсатдан фойдаланиб, узоқ йўл босиб келган мухлисларга раҳмат айтиб қоламан.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
25 сен 22:51:47
rostgoy
Туронгда узиБилолдан бошкаси уйнамаяпти, интервью олинглар Билолдан хам.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика