Сунаттилла Мамадалиев: "Қандай бўлмасин "Локомотив"дан очко олишимиз шарт"

Narzulla Saydullayev
24 апр 2016, 14:27
Миллий чемпионатимизнинг 6-тур доирасида кечадиган "Шўртан" - "Локомотив" учрашувидан олдин, анъанага кўра жамоамиз футболчиларидан бири билан ўйинолди фикрларини билиш учун суҳбатга тортамиз.
Бугунги учрашув тўғрисидаги футболчимиз Суннатилла Мамадалиев шундай дейди.

- Ҳар бир ўйин ўзига ҳос мураккабликларга эга. Аммо бугунги учрашув биз учун жуда ҳам муҳим. Аниқроғи бугунги учрашувдаги жамоамиз кўрсатадиган натижа. Туғри, рақимиз кучли, лекин мусобоқада "лидер" ёки "аутсайдер" бўлмайди деб ўйлайман. Рақиб ҳар қанча кучли бўлмасин, уни ютиш мумкин. Нафақат футбол, балки барча спорт турларида ҳам омад, кутилмаган вазиятлар ва натижалар содир бўлади. Буни "Суғдиёна" мисолида ҳам кўрсак бўлади. Қисқаси, бор кучимизни ишга солиб, бугунги учрашувда қандай бўлмасин очко олишимиз ва омадсиз ўйинларимиз сериясига чек қўйишимиз керак, - дейди Мамадалиев.

 "Шўртан" ПФК матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›