UZ

Сўнгги янгиликлар

01:55Роберт Левандовски: "2020 йил "Олтин тўп" топширилмаганини ҳеч тушунмайман"  1 01:24"FourFourTwo" ЕЧЛ финалларида урилган энг чиройли голлар рейтингини тузди  2 01:08Расман: Пеп Гвардиола "Манчестер Сити" билан шартномасини узайтирди  0 00:41Эрлинг Холанд: "Гвардиола энг яхши мураббий, балки тарихдаги энг зўридир"  0 00:14"Челси"нинг "биллур" футболчиси яна сафдан чиқди  0 23:43Нодир Абдураззоқов: "Энди мавсумни чиройли якунлашимиз ва оғзимиздаги ошни олдириб қўймаслигимиз керак"  5 23:19Хави "Интер Майами" бош мураббийи бўладими? Инсайдерлар маълумот беришди  0 22:49АПЛ клублари сўнгги 10 йилликда трансферлар учун қанча ишлатишди?  0 22:22"Ювентус"га "Челси" футболчиси керак  0 21:57Нико Уильямс болалигидаги кумирлари ким бўлганини айтди  12 21:34Максим Шацких: "Черан, Собирхўжаев борасидаги саволлар менга берилмасин. Бу мавзу ёпилган"  22 20:57Миржалол Қосимов: "Натижадан ҳам ўйиндан ҳам қониқдим"  3 20:36Суперлига. ОКМК "Жар"да "Пахтакор"ни мағлуб қилди  6 20:25"Пахтакор" кумуш медаллар учун курашдан чиқди  13 20:06Суперлига. ОКМК ВАР томонидан 13 дақиқа текширилган ҳамда япониялик футболчи томонидан урилган голлар эвазига 11 йилдан сўнг сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  62

Мисрдаги жаҳон чемпионати, Англиядан тушган таклиф, Ҳолмуҳаммедовнинг дарвозага туриши – Осиё вице чемпиони Суннатилла Мамадалиев билан суҳбат Янгиликлар

Мисрдаги жаҳон чемпионати, Англиядан тушган таклиф, Ҳолмуҳаммедовнинг дарвозага туриши – Осиё вице чемпиони Суннатилла Мамадалиев билан суҳбат

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 2002 йил Осиё чемпионатида ярим финалга чиқиб илк бор U-20 жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритган эди

Ўша таркибдан кейинчалик Александр Гейнрих, Жасур Ҳасанов, Шавкат Саломов, Илёс Зейтуллаев, Игнатий Нестеров каби юлдузлар етишиб чиқди. Бу ишни иккинчи бор удддасидан чиқиш 2008 йил Аҳмад Убайдуллаев бошчилигидаги терма жамоага насиб қилган. Бугунги кунда ўша терма жамоа аъзоларининг деярли барчаси Суперлига жамоаларида юқори даражада тўп тепмоқда. Буларнинг қатори кўп. Ислом Тўхтахўжаев, Фозил Мусаев, Шерзод Аъзамов, Шерзод Каримов, Мурод Холмуҳаммедов... Ҳа, улар кейинги авлод вакилларига ўхшаб бир ёниб сўнг юлдуз бўлиб кетмадилар. Босқичма босқич шаклланиб бордилар. Бугунги суҳбатдошимиз Суннатилла Мамадалиев ҳам ўша жамоа билан Саудия Арабистонида ўтказилган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида кумуш медалларига эга чиққанди. Яқинда ушбу футболчи билан қатор мавзулар юзасидан суҳбатлашдик.

- Аҳмад Убайдуллаев устозлик қилган ёшлар терма жамоасини шаклланиши ва ташкил этилиши қандай бўлган?
- Таркибнинг ўзаги Чиғатой футбол мактабининг тарбияланувчиларидан иборат эди. Аҳмад ака барчамизни болалигимиздан биларди. Сабаби унинг қўл остида кичикиналигимиздан бошлаб шуғулланганмиз. Адашмасам саккиз ёки тўққиз йил давомида Чиғатойдаги базада тайёргарлик кўрдик. Вилоятдан қўшилган айрим йигитлар билан ажойиб жамоа шаклланганди.

- Эшитишимизга қараганда ОФК раҳбарлари сизларни жаҳон чемпионатига чиқаришни исташмаган экан. Асосий фаворит Жанубий Корея, Австралия, Эрон кўрсатилганди. Бироқ, якунда кучли жамоаларни мусобақадан чиқариб юборган терма жамоамиз мундиалга йўлланма олганди...
- Менимча бу қуруқ гап. Бизга ҳеч ким қарши чиқмаган. Жаҳон чемпионатига кучли терма жамоалар йўл олган деб ўйлайман.

Суннатилла Мамадалиев 6-рақамда


- Масалан, ҳакамлар томонидан жуда кўп адолатсизликлар бўлганини кўришимиз мумкин. Дейлик, Таиланд билан учрашувда Фозил Мусаевнинг ҳисобланмаган голи, ярим финалда Бенжамин Уилямснинг қилиқлари...
- Ҳаммамиз ҳам инсонмиз. Ҳеч биримиз хато қилишдан кафолатланмаганмиз. Балки, майда кичик хатолар бўлган бўлса керак. Биз ҳеч нарсага эътибор бермасдан ўз ўйинимизга ва майдонга эътибор қаратардик. Барибир ҳакам билан тортишиб фойда кўрмайсиз. Агарда ҳакамлар бизга қарши қўйилганида жаҳон чемпионатига чиқа олмаган бўлардик.

- Биламизки, кучли рақибларга қарши, ҳал қилувчи учрашувлардан олдин асосий нарса футболчиларга мотивация бера олиш ва руҳлантириш ҳисобланади. Аҳмад Убайдуллаев футболчиларни кайфиятини қандай қилиб кўтарарди?
- Ҳар бир мураббий турли услубда учрашувга футболчиларни тайёрлайди.Ушбу мутахассис, устозимиз бизларни доим назоратда ушлаб турарди. Қаттиққўл ва талабчан эдилар. Уларнинг берган тарбиялари ва ўргатган нарсалари орқали шу даражагача чиқдик.

- Хитой билан ўйинда Дониёр Усмонов ҳакам томонидан четлатилганди. Дарвозада эса Мурод Ҳолмуҳаммедов туриб қаҳрамонга айланганди. Лекин, дарвозага аслида бошқа футболчи туриши керак бўлган экан...
- Мурод муваффақиятда катта ҳисса қўшган. Дониёр Усмонов сўнги дақиқаларда концентрацияни йўқотди, хато қилди. Ислом Тўхтахўжаев дарвозабон сифатида ўйинни давом эттириши лозим эди. Бироқ, Муроднинг ўзидан дарвозада туриш ташаббуси чиқди. Машғулотларда ҳам кўпроқ у ўзини ушбу позицияда синаб кўрарди.

- БАА билан финал учрашувида футболчилар хотиржамликка берилдими ёки жамоада жисмоний томонлама куч қолмадими?
- Чарчаб қолдик десам баҳонадек туюлади. Чунки, амирлик тенгқурларимиз ҳам финалгача мезбон Саудия Арабистонини мағлубиятга учратганди. Биз эса битта гол фарқи билан Жанубий Кореяни ютганмиз. БАА чемпионликка ҳақли равишда ўйин кўрсатганди. Балки, биз биринчи гол урганимизда олтин медаль бизники бўлиши мумкин эди.

- Турнирдан сўнг хорижлик скаутлар томонидан кўплаб футболчиларга таклифлар тушганди. Дейлик, Даврон Мирзаев мусобақага «Рубин» жамоасидан таклиф қилинганди...
- Энди мураббийларга, клубларимизга бу борада мурожаат қилган бўлишлиги мумкин. У пайтларда агентлик ҳам ривожланмаган эди. Ҳозирги даврга келиб агентлик қилувчи компаниялар сони кескин ошди. Орамиздан энг кўп Шерзод Каримовга чорлов кўп тушган.

- 2009 йил Мисрдаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон чиндан ҳам кучсиз эдими? Аммо, гуруҳимизда Гана, Англия, Уругвай жамоалари жой олганини ҳам инобатга олишимиз лозим...
- Мундиалга жуда яхши тайёргарлик кўриб борганмиз. Мираброр Усмонов жамоамиз учун барча шароитларни яратиб берганди. Йиғинларни кўпроқ хорижда ўтказардик. Гуруҳимиздаги рақиблардан Гана финалга етиб борган, Уругвай ярим финалда ўз юришини тўхтатган. Ганани ютишимиз мумкин эди. Биринчи бўлиб ҳисобни очганмиз. Гол қўйиб юборганимиздан сўнг ўйинни ташлаб қўйганмиз. Ҳамма ўйинларда ижобий натижа қайд этмаган бўлсакда муносиб қаршилик кўрсата олганмиз. Англия билан 1:1 ўйнаганмиз. Кейинги йили Англия футбол раҳбарларининг шахсан ўзи бизни ўртоқлик учрашувига таклиф қилишган. Лондонда 0:2 ҳисобида енгилганмиз. Агарда, биз жаҳон чемпионатида ёмон ўйнаганмизда Англиядек давлатдан таклиф бўларимиди? Крис Смоллинг, Киеран Трипперларга қарши майдонга чиққанимизни унутмайман.

- 2010 йил Осиё ўйинларида гуруҳдан қийинчилик билан чиққандик. Қатар билан учрашувда ҳам сўнги дақиқаларда рақиб юз фоизлик вазиятдан фойдалана олмаганди...
- Бизда ёши катталардан Одил Аҳмедов ва Темур Жўраев бор эди. Жанубий Кореяга қўшимча бўлимларда имкониятни бой берганмиз. Қолган терма жамоаларда ёши катта ва юлдуз футболчилари бор эди.

- Келинг энди суҳбатимизни бугунги кун билан давом эттирсак. Охирги бор Тожикистоннинг «Хўжанд» жамоаси билан шартнома имзолаган эдингиз. Аммо, келишув нима учундир бекор қилинди...
- «Хўжанд» билан шартномага ҳам қўл қўйгандим. Лекин, мураббийлар сўнги паллада ҳужумчи ва олдинги чизиқда ўйнайдиган футболчи кераклигини айтиб қолишди. Натижада икки томон дўстона хайрлашдик.

- Суперлига клубларида кўриниш бермадингиз...
- Тошкентнинг «Оқ Тепа» жамоаси сафига қўшилдим. Мақсадимиз юқори, жамоани юқори ўринлар сари интилиши учун барча нарса етарли.

- Карантинда нималар билан бандсиз?
- Оилам даврасида карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ҳордиқ чиқаряпман. Биринчи навбатда шифокорларимизга раҳмат айтиб қоламан. Биргаликда бу балони енгамиз.



Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика