UZ

Сўнгги янгиликлар

15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  1 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  3 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  3 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  7 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  6 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  18

Суннатилла Мамадалиев: "Ўзбекистон кубогидаги мақсадимиз янада узоқроққа бориш" Янгиликлар

Суннатилла Мамадалиев: "Ўзбекистон кубогидаги мақсадимиз янада узоқроққа бориш"

Тошкентнинг "Оқ-тепа" жамоаси Ўзбекистон кубогидаги иштирокини ғалаба билан бошлади.

Жиззахнинг "Зомин" жамоасини ишончли 2:0 ҳисобида мағлубитга учратган "Оқ-тепа" кейинги босқичга чиқди. Учрашувдан сўнг мезбонларнинг тажрибали футболчиси Суннатилла Мамадалиевнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Кўрганингиздек ўйин осон бўлмади. Тўпни назорат қилдик. Лекин, биринчи бўлимда олдинга ўтишда шошиб қарор чиқардик ва вазиятларни голга айлантира олмадик. Ҳар қандай турнирнинг биринчи ўйини қийин кечади. Буни олдиндан билгандик. Иккинчи бўлимда янада аниқроқ ҳаракат қилдик ва иккита гол урдик. "Зомин" жамоаси ҳам яхши шаклланган экан. Таркибида ёшлар бўлишига қарамасдан муносиб тўп тепишди. Мураббий Жаҳонгир Жиямуродов ҳам ўз вақтида яхши савиядаги футболчи бўлган. "Насаф", "Нефтчи", АГМК жамоаларида тўп тепганлигини барча билса керак. Кейинги ўйинларда бундан ҳам чиройли футбол кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Иссиқ ҳаво ҳам баҳсни боришига ва футболчиларни эркин ўйнашига таъсир қилди деб ўйлайман. Ўзбекистон кубогидаги мақсадимиз янада узоқроққа бориш ва Суперлига жамоаларига қарши муносиб тўп тепиш",- дейди Суннатилла Мамадалиев.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика