

Норвегиялик мураббийи, шунингдек, “Вулверхэмптон” форварди Раул Хименесга МЮ томонидан бўлаётган қизиқиш хақида ҳам гапирди.
“Погба январда ҳеч қаерга кетмайди. Хименес ҳақида миш мишлар? Ҳақиқатан ҳам у юксак савиядаги футболчи ва унинг фаолиятини МЮ билан боғлашмоқда. Бу каби миш мишларга ойдинлик киритолмайман”, дея Сульшернинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда BBC.
Жорий мавсумда Поль Погба АПЛда 6 та учрашувда майдонга тушиб, иккита голли узатмани амалга оширган.
28 ёшли Хименес эса ушбу мавсумда “Вулверхэмптон”да 27 та учрашув ўтказиб, 11 та гол урди ва 8 та голга ҳаммуаллифлик қилди.



