

Норвегиялик мутахассис "Кардифф Сити" бошқарувида 18, МЮ устози сифатида 82 учрашувда иштирок этишга муваффақ бўлди. Сульшер юбилей ўйинини Карло Анчелотти бошчилигидаги "Эвертон"га қарши ўтказяпти.
Маълумот учун, 47 ёшли мутахассис ушбу натижага эришган тарихдаги 70-мураббийга айланди. Шунингдек, у 100-учрашувини "Эвертон"га қарши ўтказган 4-мутахассис ҳисобланади.



