Сульшер Австрияда 19 ёшли Холанднинг вакиллари билан учрашди

Alisher
14 дек 2019, 14:23
Норвегиялик мураббий истеъдодли ҳужумчининг трансфери бўйича Зальцбургга ташриф буюрди.

Сульшер жума куни "РБ Зальцбург" ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг вакиллари билан учрашиш учун Австрияга йўл олган.

"Манчестер Юнайтед" қишда Холандга расмий таклиф билан чиқмоқчи. "Қизил иблислар" ҳужумчини январда харид қилмоқчи ва уни ёзгача "Зальцбург"да ижарада қолдирмоқчи.

Қайд этиш керакки, Сульшер форвард билан "Мольде"да бирга ишлашган. Холанднинг ўзи ҳам "Манчестер Юнайтед"га ўтишни хоҳламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Vg.no.