UZ

Сўнгги янгиликлар

10:53Англия терма жамоаси аъзоси "Арсенал"га ўтмоқда  0 10:20Россиянинг олти карра чемпиони фаолиятини юртимизда давом эттириши мумкин  13 09:46"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолаши мумкин  4 09:11"Навбаҳор"нинг Аброр Исмоилов олдида қанча қарзи борлиги маълум бўлди  9 08:32"FourFourTwo" "Барселона" тарихидаги энг яхши футболчилар рейтингини тузди  13 08:13Райс мухлисларнинг норозилиги ҳақида: "Бу менга ёқмади. Мадуэке ҳали нималарга қодирлигини кўрсатади"  0 01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0 00:55Азиз Холмуродов: "Бизнинг ёш тоифасидаги энг кучли терма - Япония"  3 00:43Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:11Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" сафарда ишончли ғалаба қайд этди, Раҳмоналиев майдонга туширилмади  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют  17 23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  20 23:13Тер Штеген операция қилинади  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" дуранг ўйнади, "Актобе"дан кичик ҳисобда ғалаба  1

Суҳроб Султонов: "Йигитлардаги фидойилик менга қанот бағишлади" Янгиликлар

Суҳроб Султонов: "Йигитлардаги фидойилик менга қанот бағишлади"

“Навбаҳор” – “Металлург” (0:1) учрашувининг қаҳрамонларидан бири Суҳробжон Султонов ўйиндан кейин ўз фикр мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

- Ўйиннинг оғир кечишини мураббийларимиз қайта-қайта таъкидлаганди. Биз шу кунгача Намангандан ғалаба билан қайтмагандик. Бу сафар ушбу кўнгилсиз ҳолатга барҳам беришни дилимизга туггандик, ниятимиз холис экан, ғалаба қозондик. Учрашув ҳақиқатан ҳам жуда қийин кечди. Мезбонларнинг дастлабки дақиқалардан катта куч билан олдинга ташланишини жамоадошларим фидойилик билан қайтараётганлиги менга қанот бағишлади. Хайрулла Каримовнинг чамаси 5-6 метрлардан берган кучли зарбасини тўсиб қолганимдан кейин шу куни ғалаба қозонишимизга ишончим ортди. Ўша ҳужум чоғида даставвал дарвозанинг юқори бурчагига кириб кетаётган тўпни Дилмурод Каримов боши билан қайтариб қолди. Кейин наманганликлар сардори Хайрулла ака кучли зарба берди. Таваккалига тўпга ташландим. Йўналишни топа олганим мени руҳлантириб юборди. Иккинчи таймнинг сўнггида мезбонлар босимни роса оширишди. Айниқса олис масофадан берилган зарбалар жуда хавфли чиқди. Омадим бор экан, дарвозамни голдан сақлаб қолдим.

- “Навбаҳор”нинг бўйчан ҳужумчиси Олександр Пишур майдонга чиқарилгач иккинчи қаватда баҳс олиб бориш оғир бўлди. Лекин вазиятлардан чиқиб кетдик. Пишур ёнимга келиб “одаммисан ёки робот” деб ҳазиллашди. Бу ҳам ўйинимга берилган баҳо деб ўйлайман. “Пахтакор”, “Қизилқум” жамоалари билан учрашувларда охирги дақиқаларда гол ўтказиб юборгандик. Бу гал ҳаммаси режамиздагидек чиқди. Бунинг учун барча мураббийларимиздан ва албатта дарвозабонлар бўйича мураббийимиз Алишер Аҳмедовдан миннатдорман.

- Олдинда яна иккита қийин ўйин бизни кутиб турибди. Чемпионат пешқадами – “Локомотив” ва сафар учрашувида – “Нефтчи” билан. Яхши ният дейишади-ку. Насиб бўлса, бу ўйинларда ҳам мухлисларимиз ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз, дейди Суҳроб Султонов.


"Металлург" матбуот хизмати

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика