UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  1 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  0 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  1 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  14 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  7 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  1 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  2 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  7 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  4 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  16

Суҳроб Иззатов: "Ўйлашимча, адолатли ҳисоб қайд этилди" Янгиликлар

Суҳроб Иззатов: "Ўйлашимча, адолатли ҳисоб қайд этилди"

Суперлига 21-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – АГМК учрашувида томонлар дурангга имзо чекишди.

Дастлаб 63-дақиқада мезбонлар таркибида Суҳроб Иззатов ҳисобни очди. Орадан кўп вақт ўтмай, Сардор Раҳмонов мувозанатни тиклади. Учрашувдан сўнг Суҳроб билан боғланиб, унинг таассуротларига қулоқ тутдик. 

"Биз ғалаба учун майдонга тушгандик, - дея гап бошлади Иззатов. Аммо фикримча қайд этилган ҳисоб адолатли бўлди. Иккала жамоа ҳам кўплаб вазиятлар яратган бўлса-да, ундан фойдалана олмади ва кучлар тенг келди. Бугун икки жамоа ҳам охирги дақиқаларгача ғалаба учун майдонга чиққанлигини кўрсатди",- дейди Суҳроб Иззатов.

- “Насаф”дан учралган йирик мағлубият бугунги ўйинга таъсир қилдими?

-  Қаршида учралган мағлубиятни аллақачон унутганмиз. Ўша баҳсда қўлимиздан келганча ўйнадик. Афсуски, омад етишмади ва йирик ҳисобда мағлубиятга учрадик. Бугун буни унутиб, майдонга тушдик. 

- Мавсумнинг қолган ўйинларидан нималарни кутмоқдасиз?

- Энди ортга йўл йўқ. Шу туфайли қолган ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишга ҳам очколаримиз сонини кўпайтириб олиш учун майдонга тушамиз. Кейинги турлардаги рақибларимиз ҳам кучли. Осон ўйинни ўзи қолмаган. Шундай бўлса-да, “Бунёдкор” курашишда ва очко йўқотмасликка интилади. 

- Жамоангиз мавсумни нечанчи ўринда тугатишни режалаштирган?

- Мавсум бошида олдимизга чемпионлик вазифаси қўйилганди. Керагидан ортиқ очколарни бой берганимиз учун ҳам юқорида белгиланган вазифадан узоқлашиб кетдик. Шунга қарамай, мавсумни кучли учликда тугатишга интиламиз. Бу борада бизда имконият бор.

- АГМКга қарши кечган ўйинда кўплаб етакчи футболчилар “Бунёдкор”га ёрдам бера олишмади. Уларнинг ўрни билиндими?

- Албатта, етакчи ўйинчилар йўқлиги билинди. Бугун Лутфулла Тўраев, Фарррух Икромов, Миржаҳон Мираҳмадов ва Расул Йўлдошев каби жамоадошларим ёрдам бергани йўқ. Табиийки, бу бизнинг ўйин услубимизга таъсир қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика