UZ

Сўнгги янгиликлар

19:06Бернардески "Торонто" билан шартномасини узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда  0 18:43Хави Симонс ПСЖга қайтмайди  4 18:27Про лига. "Бухоро" – "Олимпик-MobiUz". Таркиблар маълум  5 18:01Мбаппесиз. ПСЖ келаси мавсум учун уй либосини тақдим этди  3 18:00Про лига. "Хоразм" – "Арал" (онлайн ҳисоб)  3 17:37Футзал бўйича Олий лига. ОКМК "Динамо" дарвозасига 5 та тўп киритди, Элбек Тўлқиновдан хет-трик!  0 16:55АПЛда апрель ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:30"Челси" вакили 2018 йилнинг сентябридан буён илк бор АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси бўлди  2 16:05Гавининг тикланиш жараёни ноябрь ойигача чўзилиши мумкин  0 15:41Рис Жеймс машғулотларга қайтди  0 15:14"Боруссия" Дортмунд таркибни "Челси" ҳужумчиси билан кучайтирмоқчи  4 14:47FIFPro ФИФАни судга бермоқчи  4 14:20"Динамо"га трансфер тақиқи қўйилди  8 13:55"Манчестер Юнайтед"нинг 2 футболчиси умумий гуруҳга қайтди  2 13:29"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этади  1

Суҳроб Иззатов: “Бунёдкор” ўз номига яраша ўйнашда давом этади” Янгиликлар

Суҳроб Иззатов: “Бунёдкор” ўз номига яраша ўйнашда давом этади”

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Таркбида катта йўқотишлар кузатилди. Деярли 80 фоиз асосий таркиб футболчилари “қалдирғочлар” билан хайрлашди. Хўш, жамоа янги мавсумга қандай тайёргарлик кўрмоқда? Бунга жавоб олиш истагида Суҳроб Иззатов фикрларига қулоқ тутдик.  

- “Бунёдкор”нинг янги мавсумга тайёргарлиги қай тариқа кетмоқда?

- Тайёргарлигимиз яхши давом этмоқда ва асосан жисмоний ҳолатимизни яхшилашга катта эътибор берилган. Шу орқали ўқув-йиғин машғулотларимиз режадагидек кетмоқда. Шунингдек, назорат учрашувларига ҳам эътибор қаратилмоқда. 

- Йиғинда янгилар келиб қўшилишда давом этмоқдами?

- Асосан ёшлар таркибимиздаги йигитлар машғулотларда иштирок этмоқда. Шунингдек, АГМКдан келган Суҳроб Султонов, Дилшод Жўраев ва “Андижон”да тўп тепган Усмонали Усмоналиевлар жамоамиз билан бирга.  Менимча, мураббийлар штаби янги ўйинчиларни таклиф қилади. “Бунёдкор”нинг селекция ишлари тўхтаб қолмайди. 

- Мавсум якунига етганидан сўнг кўплаб тажрибали футболчилар тарк этди. Йўқотишлар “Бунёдкор”га қанчалик ўз таъсирини ўтказади?

- Йўқотишлар албатта ўз таъсирини ўтказади. Чунки тажрибали футболчиларимиз тарк этди. Бу катта йўқотиш ҳисобланади. Бироқ “Бунёдкор” ўз номига ва мавқеига яраша ҳаракат қилади. Бўлажак мавсум давомида ҳам бошқалардан қолишмасликга ҳам керакли очколарин жамғаришда давом этамиз. Ким тарк этса ҳам жамоа мақсад ва вазифлари асло ўзгармайди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика