Суарес: "Куман менга унинг режаларига кирмаслигимни айтганди"
06 фев 2021 12:00
Янгиликлар
Суарес: "Куман менга унинг режаларига кирмаслигимни айтганди"
"Атлетико" форварди Луис Суарес 6 йиллик фаолиятидан сўнг "Барселона"дан кетгани ҳақида гапирди.
"Барселона" менга ортиқ ишонмаслигини айтганида жуда оғир бўлди, мен буни кутмагандим. Куман менга қўнғироқ қилди ва унинг режаларига кирмаслигимни айтди.
"Барселона" расман менга ишонч билдирмаслигини эълон қилганда, "Атлетико" билан музокаралар бошланди. Нафақат "Атлетико" ва "Ювентус", балки кўплаб клублар менга қизиқиш билдиришди. Мен ўзим ва оилам учун энг яхши бўладиган тўғри қарорни қабул қилишим керак эди", - дейди уругвайлик.
Суарес жорий мавсум "Атлетико" либосида Ла Лига доирасидаги 16та ўйинда майдонга тушиб, 14та гол ва 2та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар