UZ

Сўнгги янгиликлар

15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  0 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  1 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  3 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  3 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  7 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  6

Суарес: "Эврани қоравой деб атадим. Дўстларимни шундай чақираман" Янгиликлар

Суарес: "Эврани қоравой деб атадим. Дўстларимни шундай чақираман"

"Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес "Ливерпуль"да ўйнаган пайтидаги можароли вазиятга изоҳ берди.

2011 йилда "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" учрашувидан сўнг Эвра Суарес унга ирқчилик руҳидаги ҳақоратли сўзлар айтганини эълон қилади.

"Патрис Эврага шундай қилишни ўргатишган. Бу "Юнайтед" футболчиларидан эканлигини биламан. Улар кийниш хонасида мени муҳокама қилиб, Эврага шундай дейишган: "Хой, сен уни ирқчиликда айблашинг мумкин!". У эса айтилганни бажарди. Ҳа, уни қоравой деб атаганман. Дўстларимни шундай чақираман. Ҳамма буни ҳақорат сифатида қабул қилди. Аммо мен ҳеч қачон "ниггер" сўзини ишлатмаганман. Ўшанда уни умуман танимасдим.

Кейинги баҳсда қўл бериб кўришмаганимга тўхталадиган бўлсак, Эвра ҳамма билан саломлашди, аммо менга навбат келганида, тезда қўлини пастга тушириб, мени қўлимни ушлаб олди ва бошқа қўли билан мени кўрсатди. Бу жуда кулгили эди. У мен билан кўришадими, йўқми, менга фарқи йўқ" - дейди уругвайлик.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика