Суарес Бензема учун "Олтин тўп" ҳақида: "Ушбу мавсум учун - ҳа. Мукофот доим Мессида бўлиши керак деб ҳисоблайман. Лео - дунёдаги энг зўри, аммо бу унинг йили бўлмади"

Alisher
24 май 2022, 17:07
Луис Суарес Карим Бензема "Олтин тўп"ни олиши керак деб ҳисоблайди.

- Чемпионлар Лигаси финалида кимга мухлислик қиласиз?

- Мен ўйнаган жамоаларим бўлмиш "Барселона", "Ливерпуль" ва "Атлетико" мухлисиман. Аммо, Бенземанинг "Челси" дарвозасига урган иккинчи голидан сўнг уни мақтадим, сабаби унинг қилаётган ишидан ҳайратда қолдим. Футбол мухлиси сифатида.

- Бензема "Олтин тўп"ни олиши керакми?

- Ушбу мавсум учун - ҳа. Аммо, мен учун "Олтин тўп" доим Лео Мессида бўлиши керак, сабаби у дунёдаги энг зўри. Аммо, бу унинг йили бўлмади", - дейди "Атлетико" ва "Барселона" собиқ форварди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: cadenaser.com