"Столга қўлим билан урдим". Аббос Файзуллаев "Пахтакор"нинг асосий таркибига қандай кирганди?
04 фев 16:32
Янгиликлар
"Столга қўлим билан урдим". Аббос Файзуллаев "Пахтакор"нинг асосий таркибига қандай кирганди?
"Бир куни "Пахтакор"нинг Қибрайдаги машғулот ўтказадиган жойига борсам Аббос (Файзуллаев – таҳр.) югуриб юрибди. Мен ярим соатча кузатдим. Шу боланинг ҳаракати жуда кучли. Кейин Питер Хюстрани чақирдимда, "шу болани асосий таркибга ол" дедим. "Йўқ олмайман, бу кичкина, катталарни олдида оёқ остида қолиб кетади", деди. Аббосни олмаяпти! Илтимос қилсам ҳам йўқ деди. Охири столни устига қўлимни уриб, "оласан шуни асосий таркибга, мен унда нимадир сезяпман", дедим. Кейинги ўйиндан Аббосни асосий таркибга олди. Мана қаранг, ёш бола асосий таркибда ўйнаб шундай натижага эришди. Бўлмаса уни чиқиштирмаётганди", – дейди у.
Жаҳонгир Ортиқхўжаев Диёр Ҳолматовда ҳам иқтидор сезганини айтди.
"Яна Шахзод Азмиддиновда сездим. Уни ҳам чиқиштиришмаётганди. Азиз Турғунбоевни четлаштириб қўйишганди", – дея қўшимча қилади тадбиркор.
Фикрлар
Как будто олдин Пахтакордан ёшлар чиқмаган.
Хар йили 3-4 та иқтидор чиқади.
Кимдур тортиб кетади кимдур эса психологик жихатдан кучли булмагани учун тортолмайди.
Хозир юлдуз булиб булган футболчини ман топганман диб очко еғвотти бу.
Пахтакорни кутингга тиқиб ташладинг пасткаш.
Шодиевлар зур уровенга олиб чиққанди.
Хозир еса ОЧЛда хор булиб юрибти жамоа.