

“Дўстим Лионелни бахтли кўришни истардим. Термадаги муваффақиятсизликлар учун ўзини айблашни бас қилишини хоҳлардим. Мессининг мундиал ғолиби сифатида кўриш учун ЖЧ-1994'даги олтин бутсамни беришга ҳам тайёрман.
Уни илк бор 12-13 ёшлигида кўргандим. Ўшандан буён у мени лол қолдириб келади. Нафақат футболчи сифатида, балки шахc сифатида ҳам ҳайратда қолдиради. Унинг учун оила, фарзандлар ва дўстлар жуда муҳимдир. У доимо муҳтожларга ёрдам бериб келади”, дейди Стоичков.



