
“Лацио”га ўтиш борасидаги қарорни тез қабул қилмадим. Бу қарорни “Фейенорд” билан узоқ муҳокама қилдик. “Лацио” вакиллари ростдан ҳам мени ўз жамоаларида кўришни хоҳлаётганларини исботлашди. Фаолиятимда бундай қадам ташлаётганимдан ҳурсандман. Италияда яхши ҳимоячи бўлишга ҳаракат қиламан. Мен у ерга дунё даражасидаги ҳужумчиларга қарши ўйнаш учун кетяпман. “Фейенорд”га келадиган бўлсак, мен бундай буюк клубнинг бир қисми бўлганимдан хурсандман” – дейди де Врей.