UZ

Сўнгги янгиликлар

12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  0 10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  5 10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  8 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пенальти ва четлатиш. "Алё, рэф!" ҳакамларнинг Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги қарорларини таҳлил қилди  13 09:37Эшитдик-да тасдиқланди. Шерзод Игамбердиев расман ЎФАдан кетди  14 09:11Суперлига. Бугун ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  5 08:40Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади  9 08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  13 07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  16 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  4 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  7 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  16 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  2

Стадионлар - ҳамон долзарб масала Янгиликлар

Стадионлар - ҳамон долзарб масала

Суперлигада дастлабки учта тур учрашувлари ўтказилди.

Секин бошланган шиддат иккинчи-учинчи турларга келиб тезлик ола бошлади. Агар янада қизиқ баҳслар гувоҳи бўлсак, бу кетишда чемпионат анча қизғин тус олади. Лекин баъзи стадионлар тайёр эмаслиги, тайёрларининг ҳам шароити зўр эмаслиги, ўйингоҳларнинг анча эскириб қолгани дилни хира қиляпти. 

Яшаб турган уйингизга эътибор берасизми? Ҳа. Миниб турган машинангизга эътибор берасизми? Ҳа. Ўйнаб турган стадионгизга эътибор берасизми? Ҳа, фақат баъзан. Баъзан эса умуман эътибор бермаймиз. 

Дастлабки 3та тур уй учрашувларини ким қаерда ўтказди? 

"Пахтакор" - "Пахтакор" стадиони

"Локомотив" - "Локомотив" стадиони

"Металлург" - "Металлург" стадиони

"Навбаҳор" - "Навбаҳор" стадиони

"Сўғдиёна" - "Сўғдиёна" стадиони

"Насаф" - "Насаф" стадиони

"Динамо" - "Динамо" стадиони

"Бунёдкор" - "Локомотив" стадиони/"Бунёдкор" стадиони

"Қизилқум" - АГМК стадиони

"Нефтчи" - "Турон" стадиони

"Қўқон-1912" - "Турон" стадиони

"Олимпик" - "Пахтакор" стадиони

"Сурхон" - "Динамо" стадиони

АГМК - уйда ҳали ўйнамади

Кўриб турганингиздек, Суперлиганинг 14 жамоасидан фақат 7таси уй учрашувларини ўзига тегишли стадионда ўтказган. Агар АГМК - "Насаф" баҳси ўтказилганида, 8та жамоа бўларди, бироқ ўйин бошқа муддатга қолдирилгани боис АГМКни ҳозирча рўйхатга қўшмай турамиз.

Лекин барибир АГМК уй баҳсларини ўз майдонида ўтказади. Шундай бўлган тақдирда  6та жамоа "уйсиз" қолади. Бу эса кўп деганидир. Фараз қилинг, "Қизилқум ва "Сурхон" мухлислари қачон ўз жамоаларини Навоий ё Термизда кўришади, бу ҳали номаълум. Стадион тайёр эмас дейиляпти. Таъмирлаш ишлари олиб бориляпти дейишмоқда. Шунинг учун ҳам жамоа уй баҳсларини бошқа жойда ўтказиб туришга мажбур. 

Бошқа стадионда ўйнаб турамиз деб ҳамманинг Тошкентга ошиқиши ҳам нотўғри. Тўғри, пойтахтда яхши стадион, яхши машғулот майдонлари бор, лекин шундай шароитни вилоятларда ҳам юзага келтирмоқ зарур. Ҳамма Тошкентга югуриб келаверса, бошқа жойларда футбол қанақасига ривожланади? 

Бу ўринда ПФЛдан ҳам қаттиққўллик талаб этилади. Жамоа йил бошида уй стадиони қайси эканини кўрсатсин,  уй стадиони тайёр бўлмай қолса захира стадионини ҳам кўрсатсин. Фақат захира стадиони уй стадиондан 100 км. радиус атрофда бўлсин. Масалан, "Сурхон" Термизда ўйнайдими, уй стадиони тайёр бўлмай қолса, 100 км. атрофдаги бошқа стадионда уй учрашувларини ўтказсин. Мана шу тўғри йўл бўлади деб ўйлаймиз.

Ҳозирги шароитда эса баъзи клубларнинг ўз мухлислари билан умуман иши бўлмаяпти. Улар муҳими ўз ўйинларини ўтказса бўлгани.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика