Spotify асосчиси "Арсенал" учун қанча тўламоқчи?
29 апр 2021 02:15
Янгиликлар
Spotify асосчиси "Арсенал" учун қанча тўламоқчи?
Хабарингиз бор, Spotify асосчиси Даниэль Эк "Арсенал"ни харид қилиш ниятида.
"Sky Sports" хабарига кўра, Эк клубнинг ҳозирги эгаси Стен Кронкега тахминан икки миллиард евро бермоқчи. Шу билан бирга, Эк савдолашишга тайёр.
Қайд этилишича, "канонирлар"нинг собиқ футболчилари Тьерри Анри, Патрик Виейра ва Деннис Бергкамп клуб харид қилинишида Экни қўллаб-қувватламоқда.
"Арсенал" 33 турдан сўнг АПЛда 10-ўринада боряпти. Бундан ташқари, "тўпчилар" бугун Европа Лигаси ярим финалида "Вилярреал" билан тўқнаш келадилар.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар