

Юқори олтиликдаги уччала баҳс ҳам бугунга белгиланган. Турнинг марказий учрашуви Тошкент дербиси доирасида бўлиб ўтади. Унда "Пахтакор" жамоаси "Локомотив"ни қабул қилади. Учрашув "Пахтакор" марказий стадионида ўтказилади ва 18:00да старт олади.
"Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасидаги марказий учрашувни Спорт телеканали тўғридан-тўғри эфирда намойиш этади. Ўйинни Элдор Мустафоев шарҳлаб боради.




