UZ

Сўнгги янгиликлар

11:23"Реал" ПСЖ юлдузини харид қилмоқчи  0 11:00Каору Митоманинг янги жамоаси деярли аниқ  1 10:34Кевин Де Брюйне “Наполи“да қанча маош олиши маълум  1 10:08“Майдонда максимал даражада кучимизни сарфлаймиз, бизда ишонч бор” - Дониёр Абдуманнопов “Сурхон”га қарши ўйин, чиройли гол ва Суперкубок ҳақида  2 09:40Васкес фаолиятини Осиёда давом эттириши мумкин  2 09:11Ҳусановнинг собиқ мураббийи Англия жамоасини бошқаради  3 08:43Мбаппе “Олтин бутса“ учун курашда биринчи ўринга чиқиб олди  11 08:17Sofascore. Захирадан майдонга тушиб, ассист қайд этган Файзуллаев неча баҳо олди?  3 08:00Суперлига. "Нефтчи" "Шўртан"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. "Сўғдиёна" эса ўз майдонида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  2 07:54Суперлига. Бугун 3-та учрашув бор  7 07:27АПЛга йўл олган учинчи жамоа номи маълум  7 03:31Франция кубоги. ПСЖ "Реймс"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  6 03:13А Серия. "Милан" сўнгги ўйинда "Монца"ни қийинчиликсиз таслим этди, жамоа кейинги мавсум еврокубокларда иштирок этмайди  1 03:02Германия кубоги. "Штутгарт" финалда учинчи лига жамоаси бўлмиш "Арминия"ни мағлуб этиб, Германия кубогини қўлга киритди - 4:2. Мийо дублга эришди  5 00:21Райан Гравенберх АПЛнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1

Спорт бор жойда саломатлик бўлади Янгиликлар

Спорт бор жойда саломатлик бўлади

Мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама баркамол инсонлар этиб вояга етказишнинг асосий воситаларидан бири бўлган спортни оммалаштириш, айниқса, болалар спортини ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор самарасида чекка туман ва қишлоқларда ҳам замонавий спорт мажмуалари кўпайиб бормоқда.
Қашқадарё вилоятида 2003-2013 йилларда Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан 154 замонавий спорт иншооти барпо этилди ва капитал таъмирланди. 142 спорт объектининг чекка туманларда қад ростлагани қишлоқ жойларда ёшларни спортга кенг жалб этиш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим омил бўлмоқда.

– Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида спортни, айниқса, болалар спортини ривожлантириш, ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ўз иқтидори ва салоҳиятини тўла намоён этиши учун шарт-шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди Китоб туманидаги 2-болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори Ҳамза Мирзаев. – Ушбу замонавий ва муҳташам спорт мажмуаси ҳам ана шундай ғамхўрлик самарасидир. 1 миллиард 480 миллион сўмдан зиёд маблағ эвазига барпо этилган мактабда 588 нафар бола 6 спорт тури билан мунтазам шуғулланаётир. Фарзандлари учун яратилган бундай шароит ва имкониятлардан ота-оналар ҳам мамнун.

Вилоятда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, хотин-қизлар спортини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган салмоқли ишлар самарасида айниқса, бадиий гимнастика ва спорт гимнастикаси оммалашиб, жойларда кўплаб тўгараклар фаолияти йўлга қўйилаётир.

– Қизим бир йилдан буён тумандаги 1-болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ташкил этилган бадиий гимнастика тўгарагига қатнайди, – дейди китоблик Дилдора Санаева. – Эндигина 5 ёшга тўлган бўлса-да, ўзини катта спортчилардек тутади. Энг муҳими, соғлом. Чекка туманларда ҳам бундай замонавий шароитлар яратилаётгани фарзандларимиз соғлиғи учун жуда зарур.

– Обод турмуш йилида қуриб фойдаланишга топширилган 10 спорт иншооти умумий қиймати 385 миллион 500 минг сўмлик спорт жиҳозлари билан таъминланди, – дейди Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Қашқадарё вилояти филиали директори Сирож Азизов. – Умумтаълим мактаблари, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларига 1 миллиард 214 миллион сўмлик спорт жиҳозлари берилди. Давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда Соғлом бола йили, деб эълон қилинган 2014 йилда ҳам бундай эзгу ишлар изчил давом эттирилади. Хусусан, 11 мактабнинг спорт зали, 4 болалар мусиқа ва санъат мактаби, 2 болалар ва ўсмирлар спорт мактаби қурилиши режалаштирилган.Янгиликлар матни
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика