

"Файзуллаев жуда яхши ва истиқболи бор футболчи. У кичкина, озғин бўлишига қарамай курашларда самарали ҳаракат қилади. Қайсидир маънода ноодатий ҳаракатлари бор. Майдон марказида ўйинни яхши ривожлантириш ва кескинлаштириш қобилиятига эга. Аббос бу мукофотга лойиқ эди. Ишонаманки, у ёзда топ-5 чемпионатларидан жиддийроқ Европа клубига кетади",- дейди Эдуард Мор "Матч ТВ"га берган интервьюсида.



