“Спартак”: “А Серияда омад, Саша”

Eldor Akmurzayev
21 янв 2021
Москваликлар жамоа ҳужумчиси Александр Кокорин “Фиорентина”га ўтаётганини расман эълон қилди.

Аввалроқ, Кокорин тез орада тиббий кўрикдан ўтиб, янги жамоаси билан шартнома имзолашини айтганди.

“Спартак” ва “Фиорентина” Александр Кокориннинг трансфери масаласида келишувга эришди. А Серияда омад, Саша”, дея ёзилган клуб хабарида.

29 ёшли ҳужумчи фаолияти давомида “Спартак”дан ташқари, “Динамо” (Москва), “Анжи, “Зенит” ва “Сочи” каби клублар шарафини ҳимоя қилган. У "Фиорентина" билан 3,5 йиллик шартнома имзолаши айтилмоқда. 


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: spartak.com