СПАЛ Наингголан трансферини эълон қилди
30 янв 2023 23:07
Янгиликлар
СПАЛ Наингголан трансферини эълон қилди
СПАЛ бельгиялик ярим ҳимоячи Ража Наингголан билан шартнома имзолаганини эълон қилди.
34 ёшли футболчининг итальян клуби билан келишуви жорий мавсум охиригача мўлжалланган, бироқ унда яна бир йилга узайтириш варианти ҳам кўзда тутилган.
Наингголан жорий мавсумни Бельгиянинг Антверпен клубида бошлаган. Ушбу жамоа сафида ярим ҳимоячи 18 та ўйин ўтказишга муваффақ бўлди ҳамда учта гол уриб, иккита голга ассистентлик қилди. Аввалроқ ярим ҳимоячи "Кальяри", "Рома" ва "Интер" клубларида ҳам тўп тепган.
Эслатиб ўтамиз, СПАЛ Италия Б сериясида иштирок этади. 22-турдан сўнг Феррара шаҳри жамоаси 24 очко билан турнир жадвалида 15-ўринда бормоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" 90+10 дақиқада гол уриб, ўн киши бўлиб қолган "Райо Вальекано"ни мағлубиятга учратди
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
АПЛ. "Манчестер Сити" "Тоттенхэм" билан ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозона туриб, якунда очко йўқотди
Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон гуруҳдаги сўнгги ўйинда Японияга мағлуб бўлди, аммо кейинги босқичга чиқди
Фикрлар