UZ

Сўнгги янгиликлар

00:24"Ливерпул"га АПЛ ғолиблиги учун кубокни қабул қилиб олди  0 23:32U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон "J" гуруҳидан жой олди  19 23:14Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда сенсацион тарзда "Бешиктош"ни таслим этди, Алиқулов сўнгги дақиқаларда майдонга туширилди  0 23:00Суперлига. "Динамо" 90+8-дақиқада камбэк эвазига "Қизилқум"ни мағлуб қилди  38 22:52"Атлетик" — "Барселона". Ла Лигада мавсумнинг сўнгги ўйини учун таркиблар маълум  1 22:48А Серия. Сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар маълум, Шомуродов "Рома" сафида асосий таркибда майдонга тушади  20 22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  42 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  95 21:16БАА Про лигаси. "Ал Батаеҳ" ўз уйида "Ал Ваҳда"га мағлуб бўлди, Ғаниевдан ассист, Эркинов эса захирадан ўйинга қўшилди  1 20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  21 19:54"Ланс" собиқ бош мураббийи Уилл Стилл Англия клубига бош мураббий этиб тайинланди  2 19:02Ла Лига. "Атлетико" ўйиннинг сўнгги қисмида "Жирона"ни тор-мор келтирди, Сорлотдан хет-трик. Мадрид клуби мавсумни учинчи ўрин билан якунлади  1 18:16Муҳим беллашувга оз қолмоқда. Терма жамоа йиғинига ким қайси вақтда етиб келади?  8 17:47"Интер" 27 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0

Сўнгги ўриндаги клуб энг "пушкачи", қоидасевар "Турон" — Суперлиганинг ортда қолган беш тури бўйича энг юқори ва энг қуйи кўрсаткичлари Янгиликлар

Сўнгги ўриндаги клуб энг "пушкачи", қоидасевар "Турон" — Суперлиганинг ортда қолган беш тури бўйича энг юқори ва энг қуйи кўрсаткичлари

Теглар :  статистика
Кўрсатчиклар ПФЛ сайтидаги маълумотлар асосида тузилди.

Coca Cola Суперлигасининг беш тури ортда қолди. Дастлабки турларда ёқаларни ушлашга мажбур қилган етакчилар аста-секинлик билан ўз ўрниларига қайтаётган бўлса, илк ўйинлардаёқ қақшатқич зарбалар қабул қилиб олган ўртамиёна саналган жамоалар ўзларини ўнглаб олишга қийналишмоқда. Шунга қарамасдан, турнир жадвалининг пастки поғонларида бораётган жамоалар ҳам айрим кўрсаткичлар бўйича фахрий ёрлиқ олишга даъвогар бўлиб турибди. Бир қўлимиздаги бармоқлар сонига тенг учрашувлардан сўнг рақамларга қизиқадиган биродарларимиз учун ПФЛ сайтидаги статистика асосида энг яхши кўрсаткичларни тузиб чиқдик. 


Зарбалар


Рақиблари дарвозасини ўққа тутиш бўйича на "Пахтакор", на етакчи бўлиб турган "Нефтчи" ва "Бунёдкор" пешқадам бўлиб турибди. Аксинча, турнир жадвалининг энг қуйи поғонасида бораётган "Сўғдиёна" бу борада томоқ қириб қўядиган рақамларга эга чиққан. Жиззахликлар рақибларига қарши нақ 68 маротаба зарба ижро этган. Бироқ гол уришга келганда, "бўрилар" "ювош мушукча"га айланиб қолишмоқда. Иван Бошкович шогирдлари ҳозирча атиги 4 маротаба рақиб дарвозасини ишғол қилган. Энг кам зарбани эса "Олимпик" футболчилари йўллаган. Тимур Кападзе қўл остидаги футболчилар 28 марта рақиб дарвозасини мўлжалга олишга журъат этишган.


Аниқ зарбалар

Зарба берганда ҳам оёғига тўп келганда дуч келган тарафга тепадиган эмас, балки мўлжалга олиш борасида жиззахликлар мақтана олмайди. Бу борада турнир жадвалида етакчилик қилаётган "Нефтчи" устунлик қилмоқда. Фарғоналиклар 31 маротаба нишонни тўғри топишган, бироқ улар томонидан юборилган "посилкалар"нинг 11 таси кўзланган манзилга етиб борган. Менинг илк бора қўлимга ТИР милтиғини ушлаган ҳолда кўзлаган нишонларим қай даражада йўналиш олган бўлса, аниқлик борасида шунга ўхшаш кўрсаткич борасида бухороликлар тенгма-тенг турибди. Яқиндагини Улуғбек Бақоевни таклиф қилган клуб атиги 10 та аниқ зарба йўллаган ва уларнинг иккитаси голга айланган.


Бурчак зарбаси

Қўлида доим байроқча ҳилпираб турадиган ҳакам қаршисидан тўпни ўйинга киритиш бўйича қаршиликларга қаршилик қиладиган жамоа топилмаяпти. "Насаф" футболчилари нақ 34 маротаба бурчак зарбасини амалга оширишган. Қизиқ томони, геометрик нуқтадан тўпни ўйинга киритишни унчалик хушламайдиган жамоа "Бунёдкор" бўлиб турибди. Мурод Отажонов шогирдлари бир қўл билан санаганда ҳам бармоқлар ортиб қоладиган бурчак зарбаси амалга оширган — 3 та (агарда статистика нотўғри кўрсатилмаган бўлса).


Ўйиндан ташқари ҳолат

Оффсайдда қолиш борасида ҳам яқинда Иван Бошкович бошқарувга келган "Сўғдиёна" илғор бўлиб турибди. Ҳа, латифа айтаётганим йўқ. Жиззахликлар 12 маротаба ёрдамчи ҳакам байроғини тўғрига кўтаришига сабабчи бўлган. Ассистентни энг кам безовта қилган клуб эса ОКМК саналади, олмалиқликлар 3 маротаба ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган.


Фоллар

Ўйин қоидасини бузиш бўйича пешқадамликни чемпионлик пешқадамлиги йўлида кураш олиб бораётган "Навбаҳор" эгаллаб турибди. Самвел Бабаян шогирдлари беш тур давомида 79 маротаба қўполлик ишлатган. Қоидалар доирасидан четга чиқмасликка ҳаракат қилувчи жамоа эса "Турон" бўлиб турибди. Турнир жадвалидаги натижаси ҳавас қилгудик бўлмас-да, яйпанликлар 44 марта фоль қайд этган ҳолда бу борада энг кам кўрсаткичга эга чиққан.


Карточкалар

Ҳакам томонидан энг кўп сариқ рангли "эсдалик совғаси" билан тақдирланган жамоа "Қизилқум" бўлиб турибди. Навоийлик футболчилар 17 маротаба огоҳлантирилган. "Насаф" ва "Бухоро" ўйинчилари эса нисбатан камроқ бундай туҳфага сазовор бўлишган (8 тадан). Ундан ҳам қўрқинчлироқ ҳамда келгуси ўйинга дам олиш путёвкасини тақдим этадиган карточка соҳибига айланиш бўйича андижонликлар олдинда бормоқда. Уларга 5 ўйинда 3 маротаба қизил карточка кўрсатилган. Суперлигадаги 6 жамоа эса ҳозирча бундан бебаҳра бўлиб турибди.

Coca Cola Суперлигаси. 5-турдан кейинги қизиқарли маълумотлар

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика