UZ

Сўнгги янгиликлар

20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  3 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  5 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  7 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  24 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  57 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  4 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  5 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  26 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14

Сон Хён Мин: "Жанубий Корея қаҳрамони бўлишни истайман" Янгиликлар

Сон Хён Мин: "Жанубий Корея қаҳрамони бўлишни истайман"

Теглар :  Сон Хён Мин
Жанубий Корея терма жамоаси етакчиси, Англиянинг “Тоттенхэм” клуби футболчиси Сон Хён Мин Эрон ва Ўзбекистон терма жамоаларига қарши ЖЧ–2018 саралаш ўйинлари олдидан ОФК расмий сайтига интервью берди.

“Эрон терма жамоаси саралаш босқичида кучли ўйнади, аммо бўлажак беллашув биз учун жуда муҳим. Ўз уйимизда сўнгги учрашувни ўтказамиз ва ЖЧга чиқиш учун ёрдам берувчи 3 очкога эга бўлиш учун ҳаракат қиламиз. Рақибларни ҳурмат қиламиз, аммо фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. ўйин осон кечмаслиги аниқ, чунки Эрон саралашнинг сўнгги босқичида бирор марта ҳам гол ўтказмади”, – деди Сон Хён Мин.

2010 йили 18 ёшида Жанубий Корея термасида дебютини ўтказган ярим ҳимоячи мамлакат қаҳрамони бўлишни истаётганини маълум қилди.

“Атиги иккита ўйин қолди ва ҳар иккисида имкони борича максимал очко олишимиз лозим. Мен Жанубий Корея қаҳрамони бўлмоқчиман, бу менинг орзуим. Сурия ва Хитойга қарши сафар ўйинларида майдонга туша олмагандим. Нима учундир биз сафарда ўз уйимиздаги каби ўйинларни намойиш эта олмаймиз, ўзимизга бўлган ишонч йўқолади ва бу муаммодир. Лекин мен футбол ўйнаганимда жамоадошларимга ёрдам бера оладиган, ўйинни ўзгартира оладиган – Жанубий Корея қаҳрамони бўлмоқчиман. Келажак сари катта қадам ташлай олишимизга умид қиламан”, – дея фикрини якунлади кореялик футболчи.


Рейтинг: -18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика