UZ

Сўнгги янгиликлар

19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  1 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  0 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  1 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  4 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  4 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  5 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  2 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  4 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  8 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5

"Сўғдиёна" стадиони учрашувларни қабул қилишга шай ҳолатда Янгиликлар

"Сўғдиёна" стадиони учрашувларни қабул қилишга шай ҳолатда

13 апрель куни "Сўғдиёна" Coca Cola Суперлигасининг 10-туридан жой олган "Турон"га қарши беллашувни ўз аренасида ўтказиши ҳақида хабар берилганди.

Кеча Лига Жиззахдаги стадион ҳолатини ўрганди. 

Лига ва клуб ўртасидаги келишув асосида "Сўғдиёна"нинг ОФК Кубоги ярим финали доирасидаги ўйинидан сўнг янги майдон учун ҳаракат бошланди. Айни вақтда майдон яхши ҳолатда. Дренаж ва суғориш тизими янгиланган. Тез орада клуб суғориш тизимини компьютерлаштириш жараёнини бошлайди. Бу эса чимни талаб этилган даражада парваришлаш инсон омили эмас, балки аниқ рақамлаштирилган механизм орқали бошқарилишини таъминлайди. 

Шунингдек, мазкур чимни яхши ҳолатда сақлаб туриш учун техника талаб этилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 апрелдаги "Оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-115-сонли қарори бу каби техникаларни харид қилиш учун қулайликларни назарда тутади. Шундан келиб чиқиб, "Сўғдиёна" футбол клуби Лига тавсияси асосида тез орада янги техника харид қилади. 

Қайд этиш керак, 2022 йилда "Сўғдиёна" клуб базасини ишга туширганди. 2024 йилда мазкур база қошидаги футбол майдони ҳам Лига талаб қилаётган кўринишга келтирилади. Шунингдек, келаси йилда клуб академиясини расман фойдаланишга топшириш режалаштирилган. 

13 майдан эътиборан Ўзбекистонда майсаси талабга жавоб берадиган стадионлар сони 11 тага етади: "Пахтакор", "Жар", "Бунёдкор", "Локомотив" (барчаси Тошкент), "Марказий" (Наманган), "Ўзбекистон" (Яйпан), "Истиқлол" (Фарғона), "Марказий" (Қарши), "Бухоро" спорт мажмуаси (Бухоро), "Марказий" (Ғузор), "Сўғдиёна" (Жиззах). Йил якунига қадар бундай майдонлар сони 14 тани ташкил қилиши режалаштирилган: ОКМК (Олмалиқ), "Бобур Арена" (Андижон), "Сурхон Арена" (Термиз). 

Маълумот учун, Лига сентябрь ойидан бошлаб Бекободда футбол учрашувларини ўтказмаслик бўйича "Металлург" футбол клуби билан келишувга эришган. Шунингдек, "Қизилқум" ва "Динамо" футбол клублари бундай чим билан 2024 йилги мавсумни Суперлигада ўтказиши имконсиз эканлиги юзасидан огоҳлантирилган.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика