Собиқ ҳакам Марелли: "Роналдуни "Кальяри"га қарши ўйин бошида четлатиш керак эди"
15 мар 2021 07:13
Янгиликлар
Собиқ ҳакам Марелли: "Роналдуни "Кальяри"га қарши ўйин бошида четлатиш керак эди"
"Ювентус" форварди Криштиану Роналду А Серия доирасидаги "Кальяри" (3:1)га қарши ўйинда хет-трик қайд этди, аммо португалиялик футболчи баҳсни биринчи голидан сўнг ҳам якунлаши мумкин эди.
Собиқ ҳакам Лука Марелли Роналдунинг дарвозабон Алессио Краньос билан тўқнашувидан сўнг четлатилиши керак эди ҳисоблайди. Юзига зарба қабул қилиб олган посбон йиқилган ва оғир жароҳат олган. Воқеа сабабчиси эса фақатгина огоҳлантирилган.
"Гарчи бу бехосдан бўлган бўлса ҳам, Роналду қизил карточкага лойиқ эди, бу қизилга арзийдиган жиддий қоидабузарлик эди. Афсуски, ҳакамлар VAR'га мурожаат қилишмади", - дейди Марелли.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар