UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57Европа лигаси. "Лацио" Норвегия клуби тўсиғидан ўта олмади  2 02:45ДАҲШАААААТТТТТ!!! "Олд Траффорд"да супер камбэк, Магуайр қаҳрамон!  92 02:10"Сурхон" сўнгги дақиқаларда "Андижон" майдонида ғалаба қозонган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 01:59Конференциялар лигаси. "Челси" ярим финалда!  1 01:11U-17 Осиё Кубоги. Финал қачон бўлади?  5 00:13U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон КХДРни йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Саудия Арабистони гуруҳ босқичида мағлуб этилган  113 23:59Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  4 23:11Александр Хомяков: "Пахтакор"га қарши ўйиндан кейин футболчиларим бугун катта босимсиз ғалаба қозонамиз деб ўйлашди"  11 22:49Февзи Давлетов: "Учинчи голни анча олдин уришимиз керак эди"  10 22:18Родриго: "Истаётганимиздан анчагина йироқдамиз"  6 21:59Ўзбекистон кубоги. Драматик ўйинда "Сурхон" "Бобур Арена"да ғалабага эришди  49 21:22U-17 Осиё Кубоги финалига чиққан илк жамоа номи маълум!  17 20:57U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон - КХДР. Асосий таркиблар маълум!  13 20:37Ван Дейк қанча маош олади?  0 19:58ПСЖ Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумида энг кўп мукофот пули ишлаб олди  27

Славко Дамьянович: "Локомотив"га ўтганимдан хурсандман" Янгиликлар

Славко Дамьянович: "Локомотив"га ўтганимдан хурсандман"

"Локомотив"нинг янги легионери Славко Дамьянович клуб матбуот хизматига жамоага ўтгани ҳақида гапирди.

- Бунга қадар фаолиятим давомида Европа лигаси ҳамда Европа чемпионлар лигаси саралашларида қатнашганман. Европадан кейин "Локомотив" сафига ўтдим. Бундан хурсандман.

Менинг собиқ жамоам биринчи даврадан кейин 8 очко фарқ билан турнир жадвалида пешқадамлик қилаётганди. "Будучность" билан Черногория чемпионатидаги 19 ўйиннинг 14тасида ғалабага эришгандик.

Бир куни агентим қўнғироқ қилиб, мени "Локомотив" ўз сафига чорлаётганини айтди. Гарчи чемпионатда пешқадамлик қилаётганимизга қарамай, юқори савияда ўтказаётган лигамизни тарк этишни ва ўз давлатимни ўзгартириб, бошқа давлат футболи об-ҳавосидан нафас олгим келди. Агентимга розилик бердим. Осиё минтақасида ўйнаб, Осиё чемпионлар лигасида Ўзбекистон жамоаси шарафини ҳимоя қилишни истадим.

"Истиқлол"га қарши ўйин оғир ўтди. Ўз майдонимизда аламли тарзда мағлуб бўлдик. Бироқ бу футбол. Мухлислар "Локомотив"дан ғалабали ўйинларни талаб қилишлари табиий. Жамоа бунга ўргатиб қўйган. Энди лигада биринчи ўринни олиш учун ўйнаймиз. Олдимизда тайёргарлик учун яна 1 ой вақт бор.

Жамоага кўникиш жараёни анча тезлик билан давом этмоқда. Жамоадагилар мени ўз оиласидагидек кутиб олишди. Шунингдек, Тошкент ҳам жуда чиройли шаҳар экан. "Локомотив"дагилар бир оила бўлиб олдик. Энди барчамиз бир мақсад йўлида бирлашамиз.

Рейтинг: -15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика