UZ

Сўнгги янгиликлар

02:20ЕЧЛ. "Барселона" "Боруссия Д"га қарши ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозониб, ярим финал масаласини деярли ҳал қилди  122 02:10ЕЧЛ. ПСЖ чорак финалнинг биринчи баҳсида "Астон Вилла"ни мағлубиятга учратди  29 01:44Миржалол Қосимов: "Вазиятлар, шижоат ва ўйинимизда маъно бор. Дурангга мос ўйинда мағлуб бўлдик"  2 01:19Педру Морейра: "Рақибдан кучлироқ эдик ва натижа адолатли бўлди"  2 00:08U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонини йирик ҳисобда енгиб, гуруҳ босқичини пешқадам сифатида якунлади  49 23:44Рўзиқул Бердиев: "Навбатдаги босқич масаласи кейинги ўйинлардаги натижаларимизга боғлиқ"  1 22:45Тимур Султонов: "Насаф" каби жамоалар билан ўйнаш бизга катта тажриба бўлади"  0 22:40Салоҳ “Ливерпул”да қолади! (Фабрицио Романо)  5 21:59Ўзбекистон футзал терма жамоаси эртага йиғинга киришади  0 21:25Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" ОКМКни мағлубиятга учратди. Сергеевдан ғалаба голи  38 21:15U-17 Осиё кубоги. Саудия Арабистони – Ўзбекистон. Бошланғич таркиблар аниқ!  6 20:41Келаси мавсумдан ЕЧЛ плей-офф босқичида экстра-таймлардан воз кечилиши борасидаги хабарлар ўз тасдиғини топмади  2 20:21Кобби Майну сафга қайтди  1 19:55Ўзбекистон кубоги. "Насаф" - "Навоий ФА" 5:1  12 19:10Ўзбекистон кубоги. "Хоразм" қўшиб берилган дақиқаларда 2та гол уриб, камбэк ижро қилди  2

Славче Войнески: "Ўзбек футболини бундай тарзда ривожлантириб бўлмайди" Янгиликлар

Славче Войнески: "Ўзбек футболини бундай тарзда ривожлантириб бўлмайди"

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Пахтакор" (1:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Славче Войнески қатнашди.




"Шогирдларимни табриклайман, улар охиригача курашишди. Бор кучларини беришга интилишди. Агар шундай қилиб ўзбек футболини ривожлантирмоқчи бўлишса ҳеч қачон бундай бўлмайди. Рақиб жамоа иккала таймда ҳам майдонга ётиб олаверди, вақт чўзилди. Биринчи ва охирги дақиқаларда дарвозамизга пенальти қўйилди. Ҳакамларни муҳокама қилиш менинг ишим эмас, лекин... Пенальти қўйиш мумкиндир, аммо бундай тарзда эмас. Футбол спорт тури деб оладиган бўлсак, бугун кўрган нарса бу футбол эмас. Бундай футболни кўришни ҳеч қачон хоҳламаган бўлардим.

Шунга қарамай жамоамиз ҳаракат қилди, тўп узатишлар, ҳужум қилишга интилдик. Умуман олганда ўйин ҳақида фикрим шундай", - деди Славче Войнески.

- "Пахтакор" Осиё чемпионлар лигасидан қайтганидан кейин ғалаба қозона олмаяпти. Бунинг асосий сабаби нима?

- Нима учун юта олмаётганимизнинг сабаби? Бугунги ўйинни кўрган бўлсангиз жавобни оласиз.

- Учрашув 16:45да бошлангани сизларга қанчалик қийинчилик туғдирди?

- Бугун яхшиям ҳаво бироз илиқ бўлди. Агар 35 ва ундан юқори даражали иссиқлик бўлганида нима бўларди? Бу фақат "Пахтакор" учун эмас, майдондаги 22 футболчига нисбатан жуда нотўғри қарор бўлган бўларди.


Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика