

Бразилиялик 2003/04 мавсум олдидан Каталония клуби сафини тўлдирган.
"Ўша йилни эслайман. Жамоамиз мавсумолди турнега борган. Роналдиньо "Манчестер Юнайтед"га ўтаётгандек эди, аммо у "Барселона" сафини тўлдирди. Биз каталонияликлар билан ўртоқлик учрашуви ўтказишимиз керак бўлган. "Манчестер Юнайтед" футболчилари ўйин давомида "Барселона"га ўтгани учун Роналдиньонинг оёқларига тепмоқчи бўлишган. Аммо биз унга яқинлаша олмадик. Уни "Мачестер Юнайтед"да кўришдан хурсанд бўлардим. Лекин тақдир эмас экан" - дейди Скоулз.



