Скоулз дербидаги ғалабадан сўнг Мартинесни огоҳлантирди

Sherzod Nurmatov
20 янв 2026, 18:21
Манчестер дербиси арафасида Пол Скоулз Эрлинг Ҳоланд Лисандро Мартинеснинг бўйи сабаб осон голлар уради, деб ҳисоблаган эди.

Бироқ аргентиналик ҳимоячи афсонанинг фикри хатолигини исботлади.

Скоулз Мартинеснинг "Манчестер Сити"га қарши ўйинини юқори баҳолаб, унга ҳурмат билдирди, аммо бу ягона ўйин марказий ҳимоячига ортиқча баҳо учун асос бўлмаслиги кераклигини таъкидлади:

"Танқид одамларни рағбатлантиради. Мартинеснинг шанба кунги ўйинида бизни ҳам маълум бир даражада ҳиссамиз бор деб ўйлайман. У ажойиб ўйин ўтказди, аммо сен кўп гапира бошласанг, тилни ортиқча ишлатсанг, футбол одатда қайтиб келиб сени жазолайди.

Мен ҳали фикримни ўзгартирганим йўқ. Ҳали ҳам у билан чемпионликни қўлга киритиш мумкинлигига ишонмайман. У ҳали кўп нарсани исботлаши керак. Шанба куни қилган иши — ажойиб, лекин буни доимий равишда кўрсатишинг шарт", – деди Скоулз.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Good, The Bad and The Football