Скоулз: "Эски Магуайрни кутамиз"

Sherzod Nurmatov
28 окт 2022, 13:18
"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Пол Скоулз Ҳарри Магуайрнинг аввалги даражасига қайтишига умид қилмоқда.

Европа Лигаси доирасидаги "Шериф"га қарши учрашувда (3:0) марказий ҳимоячи танаффусдан сўнг майдонга тушди ва жамоага Давид де Хеа дарвозаси томон зарба йўллашга қўймади.

"Магуайр оғир дамларни бошдан кечирди ва умид қиламанки, мухлислар уни қўллаб-қувватлашади. Биз унинг эски ҳолатига қайтишини хоҳлаймиз. Агар мураббий уни кейинги ҳафтада майдонга туширса, уни янада катта синов ["Реал Сосьедад"га қарши ўйин] кутмоқда – бу унинг ҳозирги тайёргарлиги учун ҳақиқий синов", – деди собиқ хавбек.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Daily Mail