UZ

Сўнгги янгиликлар

18:22"Реал" Родри ёки Энцо Фернандесни сотиб олади, агар...  0 18:15Суперлига. "Динамо" - "Локомотив" (матнли трансляция)  1 18:00Суперлига. Олмалиқда 4 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  10 17:31ОФК Чемпионлар Лигаси-2. Умар Эшмуродов жамоаси сафарда "Чонбук Моторс"га имкониятни бой берди   0 16:57"Ҳозирги ҳолатимни сўз билан таърифлаш қийин"   0 16:16Асаби бўшлар кўрмасин! "Барселона" жароҳат олган Пау Кубарси суратини чоп этди   4 15:47Ханс-Дитер Флик: "Бугун амалга оширган ишимиздан мамнунман"  0 15:15ОФК Чемпионлар лигаси-2. 4-турдан сўнг ғарбий минтақадаги ҳолат  9 14:42ОФК Чемпионлар Лигаси-2. "Чонбук Моторс" - "Селангор": Умар Эшмуродов асосий таркибда  0 14:31"Бетис" "Барселона" ҳимоячисига қизиқмоқда  1 14:19"Локомотив" сўнгги бор Самарқандда "Динамо"ни қачон ютган?  2 13:56"Барселона" XX асрда қайд этган ажойиб бир натижасини яхшилади   2 13:27Артета: "Футболчиларим билан фахрланаман"  2 12:25"Олимпик" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин   3 12:18U-20 Осиё кубогига қуръа ташланди. Ўзбекистон Эрон билан ўйнайди  16

Сизни ақлдан оздириши мумкин бўлган шарҳловчиларнинг шпаргалкалари (2-қисм) Янгиликлар

Сизни ақлдан оздириши мумкин бўлган шарҳловчиларнинг шпаргалкалари (2-қисм)

"Eight by Eight" журнали инглиз шарҳловчилари Ник Барнс ва Арло Уайтнинг жуда ғалати шапргалкаларини суратга олди.

Кеча сизга Ник Барнс ва унинг шпаргалкалари ҳақида сўзлаб ерган эдик.

Арло Уайт, NBC Sports


Гардеробида тулки расми туширилган бўйинбоғлар борлигидан уни Лестерда туғилганини тушуниш мумкин. "Олти ёшимда ғичирлаган овозим билан "Лестер" - "Дерби" учрашувини шарҳлагиним сақланиб қолган экан, ўшанда "Лестер" ғалаба қозонган, Гари Линекер эса хет-трик қайд этган" - дейди у.

25 ёшида пластик савдосидан чарчаган Уайт, BBC Radio Derbyга қўнғироқ қилади ва Англиянинг тўртинчи даражали дивизионидаги учрашувларни шарҳлашга руҳсат олади. Биринчи икки учрашувда у текинга ишлади. Кейингиси учун 20 фунт олди, учрашувга келаётганида тезликни оширгани учун 50 фунт жаримага тушган эди.

2001 йилда у BBCда ишлашни бошлади, кейин эса футбол, крикет ва Супербол бўйича жаҳон чемпионатларининг учрашувларини шарҳлай бошлади. 2012 йилда NBCга ўтган Уайт, бир йилдан сўнг премьер-лига овозига айланади.

Арло ўйинга тайёрланишда ҳар бир ўйинчи маълумотини ёзиб қўйгани стикерлардан фойдаланади. Ранглар билан белгиланган фактлар алоҳида аҳамиятга эга эмас экан.




Бошланғич таркиб аниқ бўлганда, стикерлар қалин қоғоз ёки картонга ёшиптирилади. Ўзгаришлар бўлганида, майдонни тарк этган футболчи устига янги футболчи стикери қўйилади. Стикерлардан фойдаланиш анъанага айланиб қолган. Ўйин пайти Уайт бу стикерларга камдан-кам ҳолатларда мурожаат қилади ва агар учрашув хавфли вазиятлар бой бўлса бу маълумотларнинг 95% ишлатилмай қолади.



Конор Макнамара, BBC

Наклейкаларнинг шунга ўхшаш турини BBCдаги Конор Макнамара ҳам ишлатади.


Жон Мотсон, BBC

"Барнет" мухлиси, FIFA ўйинлари овози, ўз вақтида инглиз шарҳловчиларининг энг жўрларидан бири бўлган. У 1993/94 йилда УЕФА Кубоги доирасида бўлиб ўтган "Норвич" ва "Бавария" учрашувида ишлаган.

Мюнхендаги биринчи ўйин "Норвич"нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган ва бу учрашувда инглизлар физиотерапевти Тим Шеппарднинг четлатилгани ёдда қолган. Жавоб учрашувида Тим трибунада Мотсон билан ўйинни томоша қилган ва шарҳловчининг қайдномаларига эга бўлган.

Тўрт ручка рангида жамоа таркиблари ёзилган саҳифада футболчилар ҳақида маълумотлар қайд қилинган.


Қайдлардан:

Крис саттон: тўпурар, 1992 йилдаги ўртоқлик учрашувида "Бавария"га иккита гол урган

Жереми Госс: биринчи ўйинда чиройли гол, Лидсда ой голи, яхши мавсум

Мюнхеннинг "Бавария"си: регбий клубида шуғулланишган, 650 нафар мухлис, Беккенбауэр тонгда гольф ўйнаган

Кристиан Циге: шанба куни "Кайзерслаутерн"га ва "Твенте"га қарши 2та ўйинда 3та гол урган

Лотар Маттеус: 1998 йилда немислар УЕФА Кубогида 0:2 ютқазганда "Интер"да "Бавария"га қарши ўйнаган


Мотсон томонидан 2012 йилдаги КПР - "Вест Хэм" учрашуви учун ёзилган қайднома, eBayда 75 фунтга сотиляпти.

Билл Макларен, BBC


Афсонавий регби шарҳловчиси Билл Макларен автобиографиясида шундай ёзган: "Қўлимдан келганича маълумот йиғишим кераклигини ҳис қилардим. Хатто танаффусда ҳам эшитувчилар зерикмаслиги лозим.

Макларен ўйин олди қайдларини ўзининг шарҳловчилигининг бир қисми деб билар эди. Унинг қизини айтишича, ҳар бир ўйинга тайёргарлик учун 40 соат кетган. 1987 йил, ёзда, Янги Зеландия ва Франция ўртасидаги жаҳон чемпионати финали олдидан Маклареннинг шпаргалкаси шундай кўриниш олган.


Саломлашиш гапи, футболчи ва ҳакамлар ҳақида стандарт маълумот, жамоаларнинг финалгача босиб ўтган йўли, ўзаро ўйинлар тарихи (18:5 Янги Зеландия фойдасига), турнир телеаудиторияси (900 млн.), об-ҳаво (сўнгги уч кун совуқ бўлди), Тасман денгизининг трибунага нисбатан қандай жойлашгани, энг катта вулқон номи.







Макларен хатто учрашув натижаси қандай бўлишидан қатъий назар, репортажни якунлаш учун бир неча вариант тайёрлаб қўйган бўлар эди.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика