

Маълум бўлишича, "шаҳарликлар" 2013 йил Мануэль Пеллегрини бошчилигида Искони "Этихад"га таклиф қилган эди, аммо ярим ҳимоячи "Малага"дан "Реал"га ўтиб кетган.
Ўшандан бери Иско "Реал"нинг асосий таркиб футболчисига айлана олмади. Бу мавсум 25 ёшли испаниялик "Қироллик клуби" бош мураббийи Зидан билан муроса қила олмаслигини тушунди.
Энди Иско "Сити"да ўзини синаб кўриш ниятида. Айни дамда футболчи ва инглиз клуби ўртасидаги музокаралар давом этмоқда ва "шаҳарликлар" иқтидорли футболчи учун курашда ўзларини асосий етакчи сифатида кўришмоқда.



