Суперлига. Хомяков қўл остидаги "Бухоро"дан даҳшатли камбэк!

Sherzod Nurmatov
9 окт 2026, 21:01
Суперлига 23-туридан ўрин эгаллаган учрашув поёнига етди.

Суперлига

23-тур

"Бухоро" – "Андижон" 3:2

Бухоро. “Бухоро ФА”. 19:00

Голлар: Ника Качарава (Жавоҳир Рўзиев) 80’, Асилбек Қайюмов (Ника Качарава) 83’, Шерзод Эсанов (Доминик Бегич) 90+5’ – Мартин Боакье (Пўлатхўжа Холдорхонов) 10’, Бекзод Сулаймонов (Ҳумоюнмирзо Иминов) 73’

Бош ҳакам: Рустам Чориев

Ёрдамчи ҳакамлар: Сардор Ҳакимов, Руслан Самандаров

Захира ҳаками: Жавоҳир Садақулов

VAR: Ғайрат Жўраев

AVAR: Ҳусан Худойбердиев

Назоратчи: Константин Смирнов

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

"Бухоро": 12.Умид Ҳамроев, 5.Сардор Қулматов, 7.Хуршидбек Мухторов, 11.Тимур Мамасидиқов, 18.Озодбек Ражабов (17.Жавоҳир Рўзиев, 75), 22.Асадбек Жўрабоев (88.Доминик Бегич, 86), 25.Шерзод Эсанов, 27.Муҳаммад Юлдашев, 42.Кирилл Тодоров (9.Ника Качарава, 69), 78.Владимир Родич (77.Асилбек Қайюмов, 75), 97.Шаҳбоз Жўрабеков.

Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 2.Велько Филипович, 14.Исломбек Баратов, 19.Аббос Умаров, 90.Амирхон Ҳикматов.

"Андижон": 19.Артём Потапов, 2.Одилбек Абдумажидов, 7.Пўлатхўжа Холдорхонов (70.Ҳамидулло Каримов, 89), 11.Ҳумоюнмирзо Иминов, 14.Абдураҳмон Комилов, 18.Дамир Темиров, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Усмонали Исмоналиев, 27.Мартин Боакье, 33.Дониёр Абдуманнопов (28.Бекзод Сулаймонов, 71), 99.Рустам Турдимуродов (10.Драган Черан, 71).

Захира: 1.Элдор Адҳамов, 5.Абдулвоҳид Ғуломов, 8.Шоҳмалик Комилов, 23.Фазлиддинхўжа Убайдуллаев, 66.Абубакир Режаббоев, 88.Шоҳжаҳон Ёрқинбоев.

Огоҳлантириш: Кирилл Тодоров (64).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+5. ГОЛ! Эсановнинг айланма зарбаси орқали дарвозани ишғол қилди. Даҳшатли камбэк —3:2!

90+3. Абдумажидов Качаравани йиқитди, акс ҳолда Бегични битта пас билан бирга-бир ҳолатга олиб чиқарди.

90. Иккинчи таймга 7 дақиқа қўшилди.

90. Уууух! Қайюмовнинг узатмасидан кейин Бегич бош билан хавфли зарба берди, сал ноаниқ.

89. “Андижон”да алмаштириш: Холдорхонов ўрнига Каримов майдонга тушди.

87. Зарба! Юлдашевнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан кейин Бегич бош билан зарба берди, ноаниқ.

86. “Бухоро”да ўзгариш: Жўрабоев ўрнига Бегич баҳсни давом эттиради.

83. ГОЛ! Качараванинг пасидан сўнг Асилбек Қайюмов кучли зарбаси орқали ҳисобни тенглаштирди — 2:2!

80. ГОЛ! Рўзиевнинг пасидан сўнг Качарава тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб қўйди — 1:2!

75. “Бухоро”да 2 та ўзгариш: Родич ўрнига Қайюмов, Ражабов ўрнига Рўзиев баҳсни давом эттиради.

73. ГОЛ! Иминовнинг пасидан сўнг ҳозиргина захирадан тушган Сулаймонов ўнг оёқда дарвозани нишонга олди — 0:2!

71. “Андижон”да 2 та алмаштириш: Абдуманнопов ўрнига Сулаймонов, Турдимуродов ўрнига Черан майдонга тушди.

69. “Бухоро”да ўзгариш: Тодоров ўрнига Качарава туширилди.

65. Зарба! Турдимуродовнинг жаримадан йўллаган зарбаси жуда ноаниқ кетди.

64. Тодоров Боакьени очиқчасига йиқитгани учун огоҳлантирилди.

63. Зарбаа! Юлдашевнинг ўнг оёқдаги кучли зарбаси аниқ бормади.

59. Боакье майдонда ётибди, ҳакам шифокорларни чақирди.

56. Турдимуродовнинг пасидан сўнг Боакье дарвозани ишғол этди, бироқ офсайд қайд этилди.

54. Иминовнинг жарима зарбаси орқали ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан сўнг Ҳамроев тўпни қийинчиликсиз эгаллади.

53. Мухторов майдон марказига яқин ҳудудда Турдимуродовга нисбатан қўполлик ишлатди.

50. Исмоналиев ўнг қанотда фаоллик кўрсатиб, рақиб ҳужумига чек қўйди.

47. Жарима майдончаси ичида Абдумажидов билан тўқнашган Жўрабоевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

46. Иккинчи тайм бошланди!

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб — 0:1. Танаффус!

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

45. Пўлатхўжа Холдорхоновга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

41. Жўрабоев қанотда эканлигига қарамай, дарвоза томон ерлатиб зарба берди, дарвозабон ўз ўрнида!

38. Иминов Холдорхонов томон ажойиб узун пасни амалга оширди, бироқ Пўлатхўжа тўпни тўхтатишда техник хатога йўл қўйди ва тўпни Ҳамроев эгаллаб олди.

35. Зарба! Боакьенинг пасидан сўнг Иминов анча ноаниқ зарба йўллади.

33. Қулматов тўпсиз ҳолатда Боакьени туртиб йиқитди, ҳакам футболчиларга оғзаки тушунтириш берди.

29. Зарбааа! Холдорхоновнинг кучли зарбасидан сўнг Ҳамроев зарбани бартараф этди. Ажойиб сэйв!

25. Мамасидиқов қанотда ҳимоячини чалғитган ҳолда тўпни ичкарига оширишга уринди, бироқ тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди.

21. Зарба! Жўрабековнинг жарима зарбаси орқали тепган тўпи ҳимоячига тегиб қайтди.

20. Темиров марказда Ражабов билан бироз тортишиб кетди, ҳакам футболчини тўхтатди.

16. Ражабовнинг узун пасидан кейин Мамасидиқов тўпни майдонда сақлаб қолишда қийинчиликка дуч келди.

14. Мамасидиқовнинг узатмасидан кейин Потапов тўпни узоқлаштирди.

10. ГОЛ! Холдорхоновнинг бурчакдан ошириб берган тўпини Боакье бош билан дарвозага киритди — 0:1!

7. Жўрабоевнинг узатмасидан сўнг Абдумажидов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

4. Зарбаа! Мухторовнинг олисдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

1. Ўйин бошланди!

Ўхшаш янгиликлар

Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›