UZ

Сўнгги янгиликлар

17:48Лапорта "Барселона"ни Суперлига ва УEФА ўртасидаги кўприк деб атади  0 17:23Ўзбекистон U-14 Қозоғистондан устун келди  0 16:50АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум  2 16:20"Бунёдкор" стадиони ҳозир қай ҳолатда?  9 15:52"Барселона"нинг "Камп Ноу"га қайтиши нима учун кечикмоқда?  1 15:25АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси номи эълон қилинди  0 14:59Ўткир Юсупов Австрияда  8 14:39"Кристал Пэлас" Даун синдромли болаларни жамоавий фотосессияга таклиф қилди  1 14:14"Ливерпуль" собиқ футболчиси БАА учинчи дивизиони жамоасида ўйнайди  4 13:43"Трабзонспор" Андре Онанага доимий шартнома таклиф қилди  1 13:16Ҳимоя чизиғида "катта тозалаш": "Интер" фахрийлар билан хайрлашишга тайёр  3 12:48Ҳолид Ал Фадли Ўзбекистон термасининг араб мамлакатларидан қандай фарқи борлигини айтди  3 12:27Файзуллаев Уругвай билан ўйнамайди  9 12:19Манба: Ўзбекистон халқаро турнирда Миср билан ўйнаши мумкин  8 12:05Реда Ҳани: "Мазкур беллашув Ўзбекистондаги сингари бизнинг мураббий учун ҳам биринчиси эди"  1

Сирожиддин Раҳматуллаев: "Вазиятларни гол билан якунлашда шошмоқдамиз" Янгиликлар

Сирожиддин Раҳматуллаев: "Вазиятларни гол билан якунлашда шошмоқдамиз"

Муборакнинг "Машъал" жамоаси Coca Cola Суперлига 4-турида Термизда "Сурхон" меҳмони бўлди.

Кескин ва юқори темпда кечган учрашувда жамоалар 2:2 ҳисобидаги дуранг натижага рози бўлишди. Голларга бой ўтган ўйиндан сўнг муборакликларнинг маҳоратли футболчиси Сирожиддин Раҳматуллаев фикрларини билдириб ўтди.

"Икки жамоа ҳам яхши ўйин ўтказди. Баҳсга қисқа вақт мобайнида етарли даражада тайёргарлик кўргандик. Назарий машғулотларда "Сурхон" жамоасининг ўйинларини ўрганиб чиқдик. Иккинчи бўлимда ҳисобда олдинда бораётиб бўшашдик. Камчиликларимиз кўриниб қолди. Яъни вазиятларни якунлашда шошилмоқдамиз. Машғулотларда бу борада янада қаттиқ ишлаймиз. Бизни кейинги турда "Насаф"га қарши оғир ўйин кутиб турибди. "Сурхон" жамоаси стандарт вазиятлардан яхши самара чиқара олишини билардик. Чунки, уларнинг сафида ажойиб ижрочилар бор. Афсуски, ҳисобни ушлаб қола олмадик. Александр Касьян ва Ҳусниддин Ғофуровлар тезкорлиги билан ҳар қандай жамоага муаммо туғдира олади. Бугунги баҳсда уларни диққат билан қўриқлашимиз керак эди. Улар қарши ҳужумда тажоввузкор ҳаракат қилади. Айни пайтда барча жамоаларнинг даражаси тенглашган. Бу эса беллашувларни муросасиз кечишини таъминлайди",- дейди Сирожиддин Раҳматуллаев.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика